Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 53 дан: 01.07.2017

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар,

Урология хизмати яхшиланади

Республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар, кенг кўламли бунёдкорликлар ва ободонлаштириш, халқ манфаатини таъминлаш борасидаги ишлар билан танишиш ¬мақсадида шу йилнинг март ойида Бухорода бўлганида вилоят кўптармоқли тиббиёт марказини, жумладан, унинг урология бўлими фаолиятини замонавий талаблар асосида ташкил этиш зарурлигини кўрсатиб ўтган эди.Айрим ҳудудларда ичимлик суви сифатининг стандарт талабларга мувофиқ эмаслиги ва бошқа экологик факт¬лар сабабли урология ка¬салликлари даражасининг пасаймаётгани тиббий хизматнинг бу соҳасида диагностика ва даволаш ишларини, профилактика тадбирларини тубдан яхшилашни талаб этмоқда.

Ана шу мақсадда даволаш масканининг 40 ўринли урология бўлими янгидан таъмирланди. Бу соҳада кўп йиллик тажрибага эга Муҳиддин Зикриллаев, Бахтиёр Мансуров, Камол Бадриддинов сингари малакали врачлар ўз иш услубларини ёш шифокорларга ўргатишда билим ва вақтларини аямаяптилар. Яқин орада бўлим учун 1 миллион 200 минг АҚШ доллари қийматидаги замонавий тиббий асбоб-ускуналар хориждан харид қилинади. Бу мазкур бў¬лимда мураккаб эндоурологик операцияларни бажариш, масофавий литотрипсияни қўл¬лаш, ультратовуш ва рентген текширув хоналари, урологик лабораторияни ташкил этиш имконини беради.

Бундай катта ўзгаришларни рўёбга чиқаришда бухоролик ҳамкасбларига амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Республика ихтисослаштирилган урология маркази директори вазифасини бажарувчи, тиббиёт фанлари доктори Шуҳрат Мухторов бошчилигида бир гуруҳ шифокор олимлар яқинда вилоя¬тимизда бўлдилар. Улар вилоят кўптармоқли тиббиёт маркази уролог врачлари ва ўрта тиббиёт ходимлари билан ҳамсуҳбат бўлиб, касбдош¬ларига соҳада қўлланилаётган энг илғор диагностика ва даволаш усуллари ҳақида сўзлаб бердилар, мураккаб операция¬ларда иштирок этиб, ўзига хос маҳорат сабоқларини ўтказдилар. Шунингдек, пойтахтлик урологлар вилоятнинг Жондор, Қоракўл, Олот, Ромитан, Пешкў ва бошқа туманларида бўлиб, маҳаллий шифокорлар билан биргаликда беморларни тиббий кў¬рикдан ўтказишди, мураккаб операцияларни амалга ошириш бўйича тавсиялар беришди, аҳоли ўртасида бундай касалликлар профилак¬тикасига доир суҳбатлар ташкил этишди.

Республика ихтисослаштирилган урология маркази ¬шифокор-олимларининг бухоролик врачлар билан ҳамкорлик алоқалари мустаҳкам¬ла¬ниб бораётгани соҳада ¬диагностика, даволаш ва профилактика ишлари самарадорлигини оширишга хизмат қилмоқда.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.