Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 52 дан: 28.06.2017

Ислоҳотлар даври солномачилари

Суратда: касбдошлар халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари билан мукофотланган оммавий ахборот воситалари ходимларини қутламоқдалар. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбе¬кистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бў¬йича Ҳаракатлар стратегиясида давлат ва жамият қурилишини такомиллаштириш борасида амалга ошириладиган ислоҳотлар орасида ҳаётимизнинг барча жабҳаларида оммавий ахборот воситалари ролини кучайтириш ғоят долзарб вазифалардан бири сифатида белгиланган. Шунинг учун ҳам мамлакатимизда матбуот, шу жумладан, барча медиа тармоқларининг ҳуқуқий, моддий-техник базасини ¬мус¬таҳкамлаш, журналист касбининг нуфузини ошириш, соҳа ходимларининг меҳнатини ҳар томонлама рағбатлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Шу йил 27 июнда вилоят ҳокимлиги ва Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими ташаббуси билан Бухоро шаҳридаги "Тожмаҳал" ресторанида ўтказилган байрам тадбирига ташриф буюрган газета, радио, телевидение, нашриёт ва матбаа корхоналари ходимлари, соҳа фахрийлари бу эътибор ва эҳтиромни яна бир бор ҳис этдилар.

Тадбирда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ўктам Барноев қалам аҳлини байрам билан қутлади.

—Бугунги кунда республикамиз Президенти Шавкат Мирзиёев ҳамда ҳукумат томонидан қа¬бул қилинаётган фармонлар, қарор ва фармой¬ишлар асосида мамла¬кати¬миз¬да, жумладан Бухорои шарифда амалга ошири¬лаётган ислоҳотларни -муваффақиятли рўёбга чи¬қаришда оммавий ахборот воситаларининг ро¬ли бениҳоя каттадир,—деди вилоят раҳбари.—Чунки матбуот, радио ва телевидение ходимлари ишимиздаги ютуқ ва камчиликларни холисона ёритишда, вилоят ҳокимлиги ва бошқа мутасадди ташкилотлар диққат-эътиборини ҳал этилмаган муаммоларга қаратишда, "Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дас¬тури вазифаларини беками-кўст бажаришда бизга энг яқин кўмакчидирлар.

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг март ойида Бухорога қилган ташрифидан сўнг вилоятни ижтимоий-иқтисодий комплекс ривожлантириш, замонавий технологияларга асосланган корхоналарни ишга тушириш, туризм¬ни ривожлантириш, аҳо¬лига ихтисослаштирилган тиббий хизмат кўрсатишни такомиллаштириш, Бухоро тиббиёт институти учун янги ўқув биносини қуриш, янги таълим муассасаси ва кафедраларни ташкил этиш, ҳудудларни ободон¬лаш¬тиришга доир дастурлар қабул қилинди, истиқболли режалар белгиланди.

Ана шу ўзгаришларни оммавий ахборот воситаларида кенг ва тўғри ёритишда, илғорлар тажрибасини оммалаштиришда, хилма-хил жанрдаги материаллари билан бугунги ислоҳотлар даври солномасини яратишда, энг муҳими, Бухоро хал¬қини янгича ишлашга даъват этишда биз жур¬на¬листларни ташаббус кўр¬сатиб ижод қилишга чақирамиз. Ўз нав¬батида вилоят ҳокимлиги оммавий ахборот воситаларини янада ривожлантиришга, қалам аҳлига муносиб меҳнат ва турмуш шароитларини яратишга ҳар томонлама ёрдам кўрсатади.

Ў.Барноев пировардида барча журналист ва матбаачиларни Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари куни билан муборакбод этиб, уларга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат ва янги ижодий муваффақиятлар тилади.

Тадбирда бир гуруҳ журналистларга халқ депутатлари вилоят Кенгашининг фахрий ёрлиқлари ва қимматбаҳо совғалари топширилди.

Байрам тадбирида сўз олган "Галаосиё овози" туман газетаси муҳаррири Бахшулла Ражабов, республика "Спорт" телеканалининг вилоятдаги мухбири, Зулфия номидаги Давлат мукофоти лауреати Умида Раҳмонова ва соҳа меҳнат фахрийси Хадича Рамазоновалар бухоролик журна¬листлар кўрсатилаётган эътибор ва ғамхўрликларга жавобан янада жўшқин ва маҳорат билан ижод қилиб, воҳа аҳлини янги марраларни забт этишга руҳлантиришларига ваъда бердилар.

Вилоят санъаткорлари ижросидаги дилбар қў¬шиқлар ва гўзал рақслар байрам даврасига ўзгача завқ ҳамда шукуҳ бағишлади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.