Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 52 дан: 28.06.2017

Журналистлар касб байрамига бағишлаб

Ҳар йил Матбуот ва оммавий ахборот воситалари куни арафасида соҳа вакилларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиш, байрамга бағишланган турли спорт мусобақаларини ташкил этиш анъанага айланган.

21 июнь куни маҳаллий босма нашрлар, давлат ва нодавлат телеви¬дение¬лари, нашриётлар ва матбаа корхоналари хдим-лари ҳамда соҳа фахрийлари вилоят тиббий диагностика марказида йиғилишди.

Тиббий кўрик аввалида вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати раҳбари Акбар Рустамов ва Ўзбекистон Журна-листлари ижодий уюшмаси вилоят бўлими раиси Бахтиёр Асадов ҳамда соҳа меҳнат фахрийси Беҳбуд Жумаевлар беҳаловат касб соҳиблари—матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари са¬ломатлиги йўлида кўрсатилаётган ғамхўрликлар учун диагностика маркази ¬ходимларига миннатдорлик билдирдилар. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси ва¬кили Эркин Давронов эса ¬тиббиёт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жараёнини, соғлом турмуш тарзи тамойилларини кенг ёритаётган журналистларни шифокорларнинг яқин ҳамкори деб атаб, уларнинг ижодий фаолиятларига муваффақиятлар тилади.

Шу куни диагностика марказида невропатолог, окулист, функционал диагностика ҳамда УЗИ врачлари ва бошқа 10 дан зиёд ихтисосдаги малакали шифокорлар оммавий ахборот воситаларининг 100 нафарга яқин ходимларини бепул тиббий кўрикдан ўтказиб , уларга тегишли тавсиялар беришди.

—Танаси соғ ва кўнгли хотиржам инсон ишида унум-барака бўлади,—дейди тележурналист Зуҳра Рамазонова.—Шу жиҳатдан олиб қараганда, Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходим¬лари куни муносабати билан ¬соҳамиз вакилларининг саломатлигини тиклаш ҳамда касб касалликлари олдини олиш мақсадида ўтказилган мазкур тиббий кўрик биз, журналистлар учун айни муддао бўл¬ди. Қолаверса, бу тадбир Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йилида одамларга ҳурмат ва эътиборнинг амалий ифо¬даси деб ҳам айтиш мумкин.

* * *

Матбуот ва оммавий ахборот воситалари хо¬димлари кунига бағишлаб ўт¬казилган спорт тадбирлари Олимпиа захиралари коллежига қа¬рашли сунъий қопламали майдонда "Бухоро спорти" газетаси соврини учун ташкил этилган мини футбол мусобақалари билан бошланди.

Турнирда вилоят телерବдиокомпа¬ниясининг "BTRK-1" ва "BTRK-2" жамоалари, "Бухоронома" газетаси ва¬киллари ҳам¬да "Бу¬хоро ¬ёшлари" газетаси қошидаги "Пар¬¬воз" гуруҳининг футбол жа¬моа¬си ўзаро беллашди.

Мусобақа финалида "Парвоз" ҳамда "BTRK-1" жамоалари куч синашди. Учрашувда "BTRK-1" жамоа¬си ғолиб бўлди.

* * *

"Миллий тикланиш" демократик партияси вилоят кенгаши томонидан журналистлар ўртасида ташкил этилган шашка турнири баҳслари қизғин тус олди. Республика Маънавият тарғибот ¬мар¬кази вилоят бўлимида "Бухоронома" таҳририяти ходимлари ва "Бухоро ёш¬лари" газетасининг "Парвоз" гуруҳи аъзолари иштирокида бўлиб ўтган бу мусобақага республика Шашка федерацияси вилоят бўлими раҳбари Альберт Кардашов ҳакамлик қилди.

—Киши иродасини тоблашда муҳим аҳамиятга эга спортнинг шашка турига журналистларнинг қизиқиши катта экан,—дейди вилоятда таниқли шашка мураббийси Ориф Муҳамедов.—Қизиқарли ва муросасиз беллашувларда бу яққол намоён бўл¬ди.

Мусобақанинг эркаклар ўртасидаги баҳсларида барча рақибларидан устун келган "Бухоронома" газетаси вакили Рустам Ибрагимов ғолиб бўлди. У 2015-2016 йилларда ҳам мазкур турнирда биринчи ўринни қўлга киритган. "Парвоз" гуруҳи аъзоси Азамат Мустафоев иккинчи, "Бухоронома" таҳририяти ходими Учқун Тожиев учинчи ўринни эгаллади.

Журналист шашкачи аёллар учрашувида таҳририятимиз вакиласи Дилноза Бердиева мусобақа ғолибасига айланди. Иккинчи ва учинчи ўринларни тегишли равишда "Бухоро ёшлари" газетаси бош муҳаррири Лайло Ҳайитова ҳамда "Бухоронома" газетаси хазиначиси Зулхумор Эловалар эгаллашди.

Вилоят ҳокимлигининг Матбуот ва оммавий ахборот воситалари ходимлари кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари дастури асосида ташкил этилган мини футбол ҳамда шашка мусобақаларининг ғолиб ва сов¬риндорларига дипломлар, эсдалик совғалари топширилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.