Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 51 дан: 24.06.2017

Таъсис конференцияси ўтказилди

Халқимизнинг асрлар давомида қадр топиб келган эзгу анъаналаридан бири — маҳалла институти азалдан инсонларга меҳр-оқибат, якдиллик, атрофдагиларга ҳурмат сингари фазилатларни сингдириб келмоқда.

Бугунги кунда ўз ҳуқуқий асосларига эга мустақил тузилма сифатида шаклланган маҳалла эндиликда қирққа яқин қонуний ваколатлари доирасида аҳоли манфаатларини ҳимоялаш, ҳудудларда соғлом маънавий турмуш тарзини бар¬қарор этишда ташаббускорлик кўрсатмоқда.

Маҳалла аҳоли ҳамда давлат ва жамоат ташкилотлари ўртасидаги кўприк, жоиз топилса, халқ билан доимий мулоқотда бўлувчи биринчи манбадир.

Кеча вилоят ҳокимлигида бўлиб ўтган фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши таъсис конференциясида Президентимизнинг "Маҳалла инс¬титутини янада такомиллаш¬тириш чора-тадбирлари тўғ¬рисида"ги фармони билан фу¬қаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг маҳаллий аҳамиятга молик масалаларни самарали ҳал қилишдаги фаоллигини янада ошириш, фуқаролар йиғинларининг муштарак манфаатларини ифода этадиган уюшмага бирлашиш ҳамда давлат органлари ва фуқаролик жамияти институтлари билан ўзаро ҳамкорлигини янада ривожлантириш борасидаги ана шундай устувор вазифалари ижросига алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят ҳокими Ў.Барноев, шунингдек, молия, ички ишлар, меҳнат, халқ таълими, соғ¬лиқни сақлаш бошқармалари, республика "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати, "Нуроний" жамғармаси, Хотин-қизлар қўмитасининг вилоят ту¬зилмалари раҳбарлари ва бошқа давлат ва нодавлат ташкилотлари вакиллари, йиғинлар ¬фаоллари ҳамда оммавий ахборот воситалари вакил¬лари қатнашган йиғилишда Фуқароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгашининг Намунавий низоми муҳокама этилиб, кенгаш ва унинг ижро аппарати тузилмаси тасдиқлаб олинди.

Анжуманда Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Республика кенгашининг ташкилий йиғилишига 8 нафар делегат сайланди.

Шунингдек, таъсис конференциясида вилоят кенгашининг раиси, биринчи ўринбосари, раиснинг ёшлар билан ишлаш, диний-маърифий масалалар, кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосарлари ҳамда кенгаш котиби очиқ овоз бериш йўли билан тасдиқланди.

—Муҳтарам Президентимиз куни кеча пойтахтимиздаги маҳаллалар ҳаёти билан танишиш чоғларида "Маҳалла аҳли бир оила каби ишончли, мустаҳкам ришталар билан ўзаро узвий боғланиши керак", деган талабни илгари сурдилар,—дейди янгидан сайланган кенгаш раисининг биринчи ўринбосари—"Маҳалла" хайрия жамоат фонди вилоят бўлими раиси Аҳрор Ғуломов.—Давлатимиз раҳбарининг биз, фаолларга ишончларини оқлаган ҳолда ҳудудларда соғлом ¬маънавий муҳитни қарор топтириш, оилалар моддий аҳволини яхшилаш борасида профилактика инспектори, ҳудуддаги таълим муассасалари, қишлоқ врачлик пунктлари мутахассислари билан ҳамкорликда ҳар бир оила аҳволидан, қувончу ташвишидан доимо хабардор бўлиб, улар билан яқиндан мулоқотга киришишимиз лозим. Шундагина одамлар маҳаллага келиб ўз фикрини, таклифини, дардини бемалол айтади, муаммосига ечим топади.

Акбар РУСТАМОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.