Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 51 дан: 24.06.2017

"Бухоро Био" ўзини ўзи электр ва иссиқлик энергияси билан таъминлайди

Суратда: "Бухоро Био" корхонаси технологи Фаррух Раббиев ва хитойлик мутахассис Чен Шинг биоқурилма участкаларидан бирида. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

Жондор туманида қорамол ва парранда гўнги, яъни чиқиндиларини қайта ишлаб, ундан биогаз ва биоўғит олиш корхонаси қурилмоқда.

Бу лойиҳа "Бухоро баҳор" МЧЖ нинг таъсислигида ташкил этилган "Бухоро Био" масъулияти чекланган жамияти томонидан амалга оширилаётир.

Таъкидлаш жоиз, мазкур иш икки босқични қамраб олган. Унинг дастлабкисида Халқаро ривожланиш ассоциацияси (МАР) грант маблағлари қўл келди. Унга кўра, бу ерда сиғим ҳажми 200 тоннага тенг биогаз қурилмаси ўрнатилди. Синов натижалари ҳам яхши бўлди.Аммо яхлит технологик линияни ташкил этиш мақсадида биогаз олишни вақтинча кечиктиришга тўғри келди. Гап шундаки, бу ерда "Ҳамкорбанк" вилоят филиалидан олинган кредит асосида иккинчи босқич лойиҳасини амалга оширишга киришилди. Унинг қуввати катта. Бу ўзига хос заводнинг чиқинди жойлашиш сиғими бир ярим минг тоннага тенг. У ҳар куни 1000-1200 куб метр ҳажмдаги биогазни ишлаб чиқара олади. Агар биринчи босқични қўшиб ҳисоблаганда, мажмуада тайёрланадиган муқобил энергия ресурсининг миқдори кунига 1300 куб метрдан ошади.

Айни кунда йирик лойиҳадаги корхонани барпо этиш жадал давом этмоқда. Сиғим қурилиши ниҳоясига етгач, Хитойда ишлаб чиқарилган замонавий биогаз қурилмасини ўрнатиш ишларига киришилади. Бунда ҳам Чин мамлакати мутахассислари билан ҳамкорлик қилинади.

Ишлаб чиқарилган биогаз нимага сарфланади?

—Албатта, бу борада пухта ўйланган бизнес-режамиз бор,—дея саволимизга жавоб беради масъулияти чекланган жамияти раҳбари Фаррух Шарипов.—Биз биогазнинг бир қисмини ҳудудимиз яқинида қурилаётган бир гектарли иссиқхонамизни барқарор иситиш учун қозонхонада табиий газ ўрнида сарфлаймиз. Ресурснинг қолган қисми генератор ёрдамида электр энергиясига айлантирилади. Ундан биогаз қурилмасини ишлатиш ва иссиқхонамизни ёритишда фойдаланилади.Чиқиндини қайта ишлашда ҳосил бўлган масса эса биоўғит сифатида иссиқхонада минерал ўғитга эҳтиёж қолдирмайди.

Дарвоқе, биогаз олиш учун зарур бўлган хомашё ҳақида. Масаланинг бу жиҳати ҳам ҳал этилган."Бухоро Био" МЧЖ ва ҳудуд яқинида жойлашган қорамолчилик ҳамда паррандачилик мажмуасига эга "Жондор Чинор Чорва" масъулияти чекланган жамияти ўртасида тузилган шартномага асосан биоқурилма чиқинди билан таъминланади.

Биогаз корхонасини яқин ойлар ичида ишга тушириш кўзда тутилган.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.