Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 49 дан: 14.06.2017

*Фармон ва ижро

Халқ манфаатлари йўлида

Фаровон ҳаёт кечиришимизда электр энергияси ва табиий газ ресурслари муҳим аҳамиятга эга. Тасаввур қи¬линг... Бир кун уйда чироқ бўлмаса... Уй бекаларидан тортиб, хонадонингизга келган меҳмонгача—ҳамма хижолатда ёки саросимада қолади.

Беминнат "зангори олов" бўлмаган кун... Ўз вақтида дас¬турхонга тортилмаган ош-ов¬қатдан кейинги дилхиралик. Аёзли кунларнику айтмаса ҳам бўлади.

Энди эса мулоҳаза қилиб кўрайлик. Турмушимиз фаровонлигини таъминлашда муҳим омил бўлиб, ҳаётимизда ўзига хос ўринга эга электр энергияси ва газ тўловларини ўз вақтида тўлашни унутмаяпмизми? Ёхуд табиатнинг бу ноёб неъматларини исроф қилмай ишлатаяпмизми?

Афсуски, аксарият ҳолларда ушбу саволга ижобий жавоб бера олмаймиз.

Давлатимиз Президенти томонидан жорий йилнинг 29 май куни қабул қилинган "Электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан тако¬миллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги фармонида ёқилғи-энергетика комплексини модернизация қилиш ҳамда технологик қайта жиҳозлаш, электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ва истеъмол қилиш соҳасида шартнома мажбуриятларига сўзсиз риоя этиш, шунингдек, суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этишнинг таъсирчан механизмларини яратиш мақсади қўйилган. Шу билан бирга, мазкур ҳужжатда энергия ресурслари бўйича дебитор қарздорликни кескин камайтириш ва электр энергетика ва газ тармоқларини янада ривожлантириш, ижро иши юритиш самарадорлигини ошириш йўллари белгиланди.

Фармонга биноан электр энергияси ва табиий газ етказиб бериш ҳамда истеъмол қилиш соҳасида тўлов интизомини янада мустаҳкамлаш, шунингдек, ижро иши юритиш тизимини тубдан такомиллаштириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузурида Мажбурий ижро бюроси фаолият бошлади. Мазкур бюронинг олдига қу¬йидаги асосий вазифалар қўйилди:

—суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларининг сўзсиз ижросини таъминлаш, ижро ҳужжатлари ҳамда ундирилган маблағларнинг ҳақ¬қоний ҳисобини юритиш, ижро иши юритишда сансалорлик ва суиистеъмолчилик ҳолатларининг олдини олиш;

— электр, газ узатиш ва газ тақсимлаш тармоқларига ноқонуний уланиш, талон-торож ҳолатларини аниқлаш, бартараф этиш ва олдини олиш;

— энергия ресурслари учун тўловларнинг ўз вақтида ва тўлиқ ундирилишини, истеъмолчиларнинг қарздорлиги камайтирилишини таъминлаш;

— энергия ресурслари истеъмолини назорат қилиш ва ҳисобга олишнинг замонавий автоматлаштирилган тизимлари, шунингдек, муқобил энергия манбаларининг жорий этилиши устидан мониторинг ўтказиш, энергия ресурсларини сотиш ва истеъмоли ҳисобини юритишда иштирок этиш;

— энергия ресурслари истеъмолчиларининг масъулияти ва ҳуқуқий маданиятини ошириш чораларини кўриш;

— комплекс таҳлил ўтказиш, тизимли муаммоларни аниқлаш, энергия ресурслари учун ҳисоб-китоб қилинишини таъминлаш ва мажбурий ижро тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқиш;

— қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда маъмурий ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни юритиш, суриштирув ва тезкор-қидирув фаолиятини амалга ошириш.

2017 йилнинг 1 июлидан бошлаб қуйидаги тартиб жорий этилади:

истеъмолчилар — жисмоний шахслар ва юридик шахслар ҳар ойнинг 10-санасига қадар ўтган ойда истеъмол қилинган энергия ресурслари учун тўлиқ ҳисоб-китоб қилишлари шарт;

— ушбу муддат ўтгандан кейин қарздорлик мавжуд бўл¬ганда, истеъмолчи — жисмоний шахслар белгиланган тартибда электр ва газ тақсимлаш тармоқларидан мажбурий узилади;

— истеъмолчиларга энергия ресурсларини етказиб бериш 100 фоизлик олдиндан ҳақ тўлаш асосида амалга оширилади.

— илгари узиб қўйилган электр ва газ тармоқларини қайта улашда истеъмолчи — жисмоний шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 2 баравари миқдорида, истеъмолчи — юридик шахслардан энг кам ойлик иш ҳақининг 10 баравари миқдорида тўлов қайта улашни амалга оширган ташкилот ҳисобига маблағларни ўтказиш орқали ундирилади;

— истеъмолчи энергия ресурслари истеъмолини ҳисобга олиш ускуналарининг лозим даражада эксплуатация қилиниши ва созлиги учун жавобгар бўлади.

Электр энергияси ва табиий газ тўловларини ўз вақтида тўлаш, табиат неъматларидан оқилона фойдаланиш нафақат оилангиз фаровонлигини таъминлайди, балки мамлакатнинг иқтисодий тараққиётига ҳам муносиб улуш бўлиб қўшилади. Қолаверса, "Ҳисобли дўст айрилмас", деган халқ нақлининг ҳаётий инъикоси ифода топган ушбу фармоннинг ҳаётга тўла татбиқ этилишидан аввало, хал¬қимиз манфаатдор бўлади.

Дилноза ҚАНДАҲОРОВА, вилоят прокурорининг катта ёрдамчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.