Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 49 дан: 14.06.2017

Барбод бўлган "пластик" операцияси

ёки фирибгар аёл қилмишлари ҳақида

Аёл саришталик ва покизалик тимсоли.

Табиатнинг буюк мўъ¬жизаси бўлган аёлга беҳисоб таърифу тавсифлар келтириш мумкин. Бироқ, бу хилқат шаънига номуносиб ишлар қилаётганлар ҳам учраб турадики, беихтиёр таажжубда қоласан.

Санобар Жамолова (баъ¬зи бир мулоҳазаларга бориб исм-шарифини ўз¬гартирдик) Ғиждувонда яшайди. Аммо барча "қил-миш"ларини Шофирконда амалга оширган.

...Ўтган йилнинг февраль ойида у катта "режа"лар билан Шофирконга келади. Туман марказидаги деҳқон бозорида "ўлжаси" — "Қайрағоч" МФЙ, Боғишамол қишлоғида яшовчи Ғиёс Баракаевни учратади. Ундан ичида 522 минг сўми бўлган пластик карточкаси ва уч миллион сўм нақд пулини олади. Бу ҳам етмаганидек, кўп муддат ўтмай Ғиёс Баракаевнинг қизи Диловар Баракаеванинг ҳам тезда ишончига кириб, фирибгарлик йўли билан нақд қилиб беришга ваъдалашиб, 2 миллион 952 минг сўм пули бор пластик карточкасини қўлга киритади.

"Текин ошнинг таъми тансиқ", деганларидек иштаҳаси очилади. 2016 йилнинг 3 март ва июль ойи кунларининг бирида "осон луқма" излаб Боғишамол қишлоғига келади. Бу ерда яшовчи Обида Саи¬довани илондай авраб, бир ойдан сўнг қайтариб беришни айтиб олган 3 миллион 800 минг сўмини ўз эҳтиёжларига ишлатиб юборади.

Иштаҳаси кун сайин катталашиб бораётган Санобар Жамолова жиноий ишларини давом эттириб, ўша йилнинг 12 мартида яна Шофирконга "ташриф" буюради. Бу сафар туманнинг бутунлай бош¬қа тарафида—"Искогаре" ҚФЙнинг Шўристон қишлоғидан янги "мижоз" излайди ва топади ҳам. Наргиза Саломовани осонгина "илдиради". Туман деҳқон бозори ҳудудида унинг жами 2 миллион 630 минг сўм баҳоланган турли тилла тақинчоқларини синалган усули — пулини бир ойнинг ичида бераман, деб олганича ғойиб бўлади. Шу ўринда таъкидлаш керак, унинг ишончига кириш учун 1 миллион 180 минг сўмни гаров сифатида қолдиради. Қаллоблик "юриши" давом этади.

Чунончи, 13 сентябрь куни туманнинг Калон қишлоғида яшовчи Шоҳиста Муқимованинг уйи¬га бориб, уни ҳам аврайди ва бир ҳафтадаёқ қайтаришга лафзлашиб, ўша пайтдаги қиймати 1 миллион 497 минг 380 сўмга тенг 500 АҚШ долларини, орадан бир ой ўтиб, бу мижозининг яна 3 миллион 200 минг сўмини олишга эришади.

Эътибор қилган бўлсангиз, у одамларнинг сод¬далиги ва ишонувчанлигидан "унумли" фойдаланган. Пластик кар¬точкадаги маблағларни нақдлаштириб беришни ваъда қилиш билан бошлаган жинояткорона ишлари кейинчалик нақд пул, хорижий валютани ўзлаштириш, тилла тақинчоқларга товламачилик йўли билан эгалик қилиш кўрини¬шида давом этган. Юқорида қайд этилганларидан ташқари у Зумрад Нарзуллаевага тегишли, умумий қиймати 4 миллион 600 минг сўмга баҳоланган тилла тақинчоқларини, сўнгра эса фуқаро Музаффар Норовнинг 500 АҚШ доллари ва ҳисоб ¬рақамида 3 миллион 600 минг сўми бўлган пластик карточ¬касини фирибгарлик йўли билан қўлга киритиб, ¬талон-торож қилиб юборган.

"Кўза кунда эмас, кунида синади", деган мақолда айтилганидек, мў¬май ва меҳнатсиз пул топишнинг ўзига "қулай" йўлини топган Санобар Жамолова қилмишлари учун жавоб берадиган бўл¬ди. Шу йилнинг 16 май куни Ж. Жуманиёзов раислигида бўлиб ўтган жиноят ишлари бўйича Шофиркон туман судининг "Шофиркон Деҳқон бозори" МЧЖ биносидаги очиқ сайёр суд мажлисида адолатли хулоса чиқарилди.

Суд судланувчи С. Жамолованинг ўз айбига тўлиқ иқрор бўлганлиги ва фирибгарлик йўли билан олган миллий ва хорижий валюта ҳамда тилла тақинчоқларни ўз эгаларига қайтарганлигини, қилган ишидан пушаймонлиги ва оилавий аҳволини инобатга олиб ҳукм эълон қилди.

Юқоридагиларга кўра, жавобгарга Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 168-моддаси 2-қисмининг "б" банди билан ЖК 57-моддасини қўллаб, энг кам ойлик иш ҳақининг 50 баравари миқдоридаги жарима жазоси тайинланди.

Ж.ЛАТИПОВ, Шофиркон туман прокурорининг катта ёрдамчиси, Н. АҲМЕДОВ, туман прокуратураси катта нозири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.