Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 49 дан: 14.06.2017

*Божхона хизмати

Давлатни алдаб бўлмайди

"Олот" чегара божхона комплекси ходимлари томонидан Туркия Республикасидан мам¬лака¬тимизга кириб келган Қутлай Таҳсин бош¬қарувида бўлган "Мерседес Бенс" русумли автомашина контейнеридаги юк тегишли ҳужжатлари билан ўрганилганда, негадир ҳайдовчининг оёқлари қалтираб қолди. Бунинг сабаби контейнер таркиби махсус "Rapiscan Eagle M-60" русумли ўта аниқликда ишловчи мобиль инспекцион аппаратида текширилганидан сўнг ойдинлашди. Тошкент шаҳридаги "LLS Adamant Mega trade" фирмасига етказиб берилиши зарур бўлган кўп миқдордаги истеъмол товарлари таркибида юк кузатув ҳужжатларида кўрсатилмаган, умумий қиймати 868 миллион 465 минг сўмлик маҳсулот яширинча олиб ўтилаётганлиги маълум бўлди. Қонунбузар томон бу юкнинг ўзидан давлат бюджетига божхона тўлови учун 105 миллион сўмдан ортиқроқ бож тўлаши керак эди.

Худди шундай ҳолат жорий йил май ойи ўрталарида "Хўжадавлат" темир йўл чегара божхона пости темир йўл бекатида қайд қилинди. Бу ердаги темир йўл вагонларида четдан кириб келган юклар назоратдан ўтказилганда, Грузия давлатидан пойтахтимиздаги "Бест энергий бизнесс" тижорат фирмаси номига юборилган товар-моддий бойликлари орасида кўп миқдорда шиша идишга қадоқланган "Боржоми" минерал сувлари борлиги маълум бўлди. Маҳсулот қиймати 740 миллион 976 минг сўмга баҳоланди ва ундан давлат бюджетига тўланиши лозим бўлган давлат божи 63 миллион сўмдан ошиқлиги аниқланди. Бундан кўринадики, ¬ноқонуний хатти-ҳаракат ор¬қасида қайсидир томон ман¬фаатлари ётибди. Шу боис юқорида аниқланган ҳолатлар юзасидан ¬дастлабки тергов ва суриштирув ишлари бошлаб юборилган.

Г. БОБОҚУЛОВА, вилоят божхона бошқармаси матбуот хизмати раҳбари.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.