Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 48 дан: 10.06.2017

Ҳуқуқ билимдонлари баҳси

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини юксалтириш, фуқаролик жамиятини қуриш жараёнида уларнинг фаоллигини янада ошириш долзарб масалалардан бири саналади. Ушбу кенг миқёсли вазифанинг адо этилишида таълим муассасалари ўртасида ўтказиб келинаётган "Сиз қонунни биласизми?" республика кўрик-танлови ҳам муайян аҳамиятга эга. Бухоро муҳандислик-технология институтида академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари айни шу кўрик-танловнинг вилоят босқичида ўзаро беллашдилар.

Ҳуқуқ билимдонлари баҳси вилоят прокуратураси, Фуқаролик жамияти шаклланишини мониторинг қилиш мустақил инсти-тути ҳудудий бўлинмаси, вилоят ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаси, "Камолот" ёш¬лар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ҳамда бош¬қа ташкилотларнинг ўза¬ро ҳамкорлигида уюштирилди. Унда йигит-қизлар сўнг¬ги йилларда юр¬тимиз суд-ҳуқуқ ¬тизимида амалга оширилаётган ис¬лоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғ¬рисидаги саволларга жавоб бе¬ришди, шунингдек, жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтиришга оид турли саҳна кўринишларини намойиш этишди. Иштирокчи ўн уч жамоа аъзоларининг ҳуқуқшуносликка оид билимлари синовдан ўтказилди.

— Бу каби танловлар иқтидорларни кашф қилиш, ёшларнинг ўз ҳақ-ҳуқуқларидан кенг миқёсда хабардор бўлиши, келажакда улар орасидан соҳанинг малакали кадрлари етишиб чиқишига туртки бериши жиҳатидан эътиборга молик, — дейди кўрик-танлов қатнашчиси, Вобкент саноат-транспорт касб-ҳунар коллежи ўқувчиси Абдураҳмон Аҳадов. — Бугун ҳам бизга айни шу жиҳат яққол намоён бўлди.

Якуний натижаларига кўра, Қоракўл саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежи жамоаси 1-ўринни қўлга киритиб, кўрик-танловнинг республика босқичига йўлланма олди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.