Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 48 дан: 10.06.2017

Фуқаролик жамияти — демократик давлат асоси

Мустақиллик шарофати билан мамлакатимизда миллий ва умумбашарий анъаналарга мос келадиган демок¬ратик тамойиллар, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини чинакам олий қадрият даражасига ¬кў¬тарувчи умуминсоний мезонлар шаклланди, уларни ишончли ҳимоя қилишга қо¬дир бўлган, юксак демократик талабларга монанд ҳуқуқий муҳит вужудга келди, ҳамюртларимизнинг тафаккури ва ¬дунёқараши эса тобора юксалиб бормоқда.

Бундай ижобий ўзгаришлар туфайли мамлакат сиёсий ҳаётини, давлат ва жамият қурилиши тизимини эркинлаштириш, фуқароларнинг ижтимоий, сиёсий фаоллигини кучайтириш, уларнинг ҳуқуқ-манфаатларини ишончли ҳи¬моялаш жараёнлари янги бос¬қичга кўтарилди. Бу борадаги вазифаларни изчил давом эттириш, пировардида, Биринчи Президентимиз Ислом -Каримов таъкидлаганидек, "Одамларнинг сиёсий онги, сиёсий маданияти, сиёсий фаоллиги юксалиб боргани сари, давлат вазифаларини но¬давлат тузилмалар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органларига босқичма-босқич ўтказиб бориш зарур".

Эътиборлиси шундаки, ке¬йинги йилларда фуқаролик ¬жамияти институтлари фаолиятини ривожлантириш мамлакатимиздаги устувор вазифалардан ¬бирига айланди. Мазкур соҳанинг жамиятда тутган роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган 200 дан ортиқ қонун ва қонуности ҳужжатлари қабул қилингани ҳам бунинг исботидир.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг 2010 йил 12 ноябрда бўлиб ўтган қўшма мажлисида Биринчи Президентимизнинг "Мамлакатимизда демократик ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва фуқаролик жамиятини ривожлантириш концепцияси" мавзусидаги маърузасида фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича энг муҳим устувор вазифалар белгилаб берилган бўлса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 февралдаги ПФ-4947-сонли Фармони билан тасдиқланган 2017 — 2021 йилларда Ўз¬бе¬кистон ¬Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси фуқаролик жамияти институтлари фаолиятини янада ривожлантиришни янги бос¬қичга кўтарди.

Конституциямизда нодавлат нотижорат ташкилотларга доир асосий принципларнинг мустаҳкамлаб қўйилиши мазкур ташкилотларнинг шаклланиши ва ривожланишига кенг йўл очиб берди. Ислоҳотларнинг бугунги босқичида эса "Ижтимоий шериклик тўғрисида"ги қонуннинг қабул қили¬ниши улар фаолия¬тини янги босқичга кўтаришда муҳим ¬аҳа¬мият касб этди. Мазкур қонуннинг ҳаётга татбиқ этилиши фуқаролик жамияти инс¬титутларининг янада ривожланишини таъминлаш билан бирга ўтказилаётган ислоҳотларнинг шаффофлиги ва самарадорлигини оширишга, гуманитар муаммоларни ҳал қилишга, аҳоли барча қатламларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади. Қонун лойиҳасида унинг мақсад ва вазифалари, ижтимоий шерикликнинг субъектлари, асосий йўналишлари ва тамойиллари, ижтимоий шериклик соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий йўналишлари, унинг молиявий асослари, тарафларнинг ҳуқуқ ҳамда мажбуриятлари, ижтимоий шериклик соҳасидаги иштироки масалалари акс этган.

Шу билан бирга, ижтимоий шерикликнинг таъсирчан механизмлари, ННТларнинг давлат ҳоки¬мия¬ти ва бошқаруви органлари билан ўзаро ҳамкорлиги шакллари мустаҳ¬камланиши керак. Яъни, ижтимоий шериклик бўйича комиссиялар тузиш, ижтимоий шериклик субъектлари ўртасида ижтимоий аҳамиятга ¬молик масалалар юзасидан ахборот алмашиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш масалалари бўйича ўзаро маслаҳат ва музокаралар ўтказиш, ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларини биргаликда ишлаб чиқиш, амалга ошириш ва қўллаб-қувватлаш, уларнинг бажарилиши бўйича назорат механизмлари белгилаб берилиши лозим.

Ўрни келганда айтиш керакки, бугунги кунда республикамизда 8000 дан зиёд нодавлат нотижорат ташкилотлари фаолият юритиб келмоқда. Улар жамият ҳаётининг турли соҳаларида, қолаверса, жойларда юзага келаётган муаммо ва камчиликларни яқиндан ўрганса, келиб чиқиш сабабларини таҳлил қилса ва бартараф этиш бўйича амалий таклифлар берса, қонун лойиҳасини янада такомиллаштириш имкони туғилар эди. Зеро, мазкур қонун ҳудудларни ҳар томонлама ривожлантириш, турли ижтимоий масалалар ечимини нодавлат ташкилотлар ҳамкорлигида ҳал этишга замин яратишни кўзда тутиши билан эътиборга моликдир.

Ҳаракатлар стратегиясида фуқароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органлари фаолиятини янада такомиллаштириш, аҳоли манфаатларини кенгроқ ифодалаш, уларнинг иш кўламини кенгайтириш, давлат ҳокимияти ва маҳаллий бошқарув идоралари билан ўзаро муносабатини мукаммаллаштириш мақсадида "Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида"ги қо-нунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилиши кўзда тутилган.

Унда маҳаллани аниқ йў¬налтирилган асосда аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, хусусий тадбиркорлик ва оилавий бизнесни ривожлантириш марказларидан бирига айлантириш масалалари билан бирга давлат бошқаруви органлари фаолияти устидан жамоатчилик ¬назорати олиб боришдаги вазифаларини кенгайтиришга жид¬дий эътибор қаратилмоқда.

Албатта, маҳаллани фуқаролик жамия¬ти институти сифатида ривожлантириш, шу асосда аҳолида ўзини ўзи бош¬қариш малакасини кучайтириш, ҳар бир фуқарода воқеликка дахлдорлик, огоҳлик ва масъуллик ҳиссини шакллантириш, ижтимоий-сиёсий жараёнда фаол иштирок этишини таъминлаш учун мустаҳкам ҳуқуқий асослар бўлиши зарур. Шу маънода, мазкур қонунлар кучли фуқаролик жамиятини шакллантиришнинг кафолати сифатида қабул қилинади.

Ҳуқуқий давлат ва одил жамият шароитида фуқаролик жамияти институтларининг давлат органлари фаолияти устидан жамоатчилик назорати функциясини амалга ошириши муҳим аҳамиятга эга. Маълумки, давлат ҳокимияти ва бошқарув органлари фаолияти устидан давлат назоратининг бир қатор шакллари мавжуд бўлиб, улар маъмурий назорат, прокурор назорати, парламент назорати ва суд назоратидан иборатдир. Дар¬ҳақиқат, фуқаролик жамияти институтларининг роли ошиб борган сари уларнинг жамоатчилик назоратини амалга ошириш билан боғлиқ фао¬лия¬тининг ҳуқуқий асосларини ¬янада такомиллаштириш зарурати вужудга келмоқда. Зеро, мазкур механизмнинг қарор топиши фуқаролик жамияти барпо этишнинг энг муҳим шарт¬ларидан биридир.

Таъкидлаш жоизки, жамоатчилик назорати, аввало, жамоат ташкилотлари — сиё¬сий пар¬тиялар, ўзини ўзи бошқариш органлари, касаба уюшмалари ва бошқа ташкилотлар фаолиятининг муҳим йўналиши ҳисобланади. Демак, шундай экан, жамоат ташкилотларининг халқ билан бевосита мулоқоти демократияни ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этади.

Мазкур қонуннинг қабул қилиниши аҳолига турли фуқаролик жамияти институтлари фаолиятида қатнашиб, бош¬қарув жараёнининг фаол иштирокчиларига айланишлари баробарида давлат органлари ва муассасалари фаолиятини назорат қилиш ҳуқуқини беради. Шунингдек, мазкур қонун фу¬қаролик жамияти инс¬титутларининг давлат билан ўзаро муносабатлари доирасини, яъни тарафларнинг ҳуқуқ ва ваколатлари ҳамда мажбуриятларини аниқ белгилаш имконини беради. Бу эса давлат органлари фаолиятига ноқонуний ара¬лашувларга чек қўяди ҳамда манфаатлар тўқнашувининг олдини олади. Қонун давлат органлари ва мансабдор шахс¬ларнинг фуқаролар ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига алоқадор қарорларни қабул қилишдаги масъулиятини оширади, давлат тузилмаларининг жамият олдида очиқ ва ошкора фаолият кўрсатишларини таъминлайди.

Шу билан бирга, қонун ло¬йиҳасига кўра, давлат рўйхатидан ўтган фуқаролик жа¬мияти институтлари, яъни ¬нодавлат нотижорат ташкилотлар жамоатчилик назоратини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлади. Бу тамойил эса амалдаги айрим қонун ҳужжатларини қайта кўриб чиқишни тақозо этади.

Жамият ва давлат бошқарувида жамоатчилик назоратининг амалга оширилиши, бир томондан, давлатнинг халқчил¬лигини ифодаласа, иккинчи томондан, ¬фуқароларнинг давлат бошқаруви жараёнларида иштирок этишини рағбатлантиради ва ниҳоят, мансабдор шахс¬ларнинг фуқаролар олдидаги масъулиятини оширади. Қолаверса, давлат билан бошқарув органлари фуқаролик жамияти институтлари ҳамкорлигининг янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Ўйлаймизки, мазкур норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ўз нав¬батида, мамлакат тараққиёти, фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиё¬сий маданияти юксалишига хизмат қилади.

Хулоса қилиб айтганда, юқорида таъкидлаб ўтилган қонунларнинг қабул қилиниши фуқаролар, нодавлат нотижорат ташкилотлар билан давлат ўртасидаги ўзаро муносабатлар самарадорлигини янада юксалтириш имкониятини беради. Концепцияда белгилаб берилган устувор вазифаларнинг тўлақонли амалга оширилиши ҳозирги кунга қадар эришган ютуқ ва марраларимизни мустаҳкамлашда, жамият ҳаётини янада либераллаштиришда, пировардида, юртимизнинг ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой эгаллашида муҳим омил бўлади.

Акрам ХАЛИЛОВ, вилоят адлия бошқармаси бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.