Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 48 дан: 10.06.2017

Тинч ва озод юртнинг ҳар куни байрам

"Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли тарғибот тадбирлари вилоятимизда кўтаринки руҳда ўтмоқда

Тарғибот тадбирлари Бухоро шаҳридаги Н-ҳарбий қисмда Ватанимиз пос¬бонлари учун ташкиллаштирилган суҳбат ва концерт билан бошланди. 600 нафардан ортиқ ҳарбий хизматчилар ва уларнинг оила аъзоларига тарғибот гуруҳи томонидан уюштирилган концерт дастури кўтаринки руҳда ўтди.

— Миллий армия сафида хизмат қилиш йигитлар учун шараф, — дейди ҳарбий қисм командири ўринбосари Толиб Мирзаев. — Бу шарафли, олижаноб ва масъулиятли бурчини муносиб адо этаётган ҳарбий хиз¬матчиларнинг маънавий оламини янада юксалтиришга қаратилган мазкур тадбир давлатимиз томонидан биз, ҳарбийларга кўрсатилаётган яна бир эътибор десак, муболаға бўлмайди. Зеро, тинч ва озод диёрга ана шундай байрамлар ярашади.

Тадбир қатнашчилари Когон шаҳри ёшлари билан ҳам учрашдилар. Шаҳар ҳокимлиги, "Ёшлик" спорт мажмуаси, мусиқа ва санъат мактаби, Когон мактабгача таълим ва маиший хизмат ҳамда саноат ва транспорт касб-ҳунар коллежларида бўлиб ўтган тарғибот учрашувларида таниқли санъаткор ва ижодкорлар ёшлар билан дилдан суҳбатлашдилар.

Чанқовуз чалиб, миллий либосда саҳнага чиққан мамлакатимиз чечаси, Ўзбекистон халқ артисти Азиза Бегматованинг мусиқий асбобидан таралган оҳанг йиғилганларни бир муддат сеҳрлаб қўйди.

—Мен қаерга борсам, чанқовузни қўлдан қўймайман,—деди чеча ёшлар билан суҳбатда.—Бир гал Парижга борганимизда уни чалиб турсам, куйдан ҳайратланган французлар "Бу қандай чолғу асбоби?" дея қайта-қайта уни кўздан кечиришди. Уларнинг чанқовуз садосидан лол қолган қиёфаси ҳанузгача ёдимдан чиқмайди. Ҳа, биз ана шундай ҳайратлар диёрида яшаймиз. Сиз—ёшлар шу юртнинг муносиб ворисларисиз! Жаҳонга чиқаяпсиз, жаҳон билан бўйлашаяпсиз, дунё аҳлини спортда, билимда лол қолдираяпсиз. Юксак марраларни қучиб, Ўзбекистон номини жаҳонга танитаяпсиз.Келажагимизни эса иқтидорли, маънан юксак, ҳар томонлама кучли авлодлар билан бирга қураётганимиздан фахрланаман.

Бухоро туманининг "Ҳумин", "Пошшои" ҳамда "Работиқалмоқ" қишлоқ ва маҳалла фуқаролар йиғини аҳолиси билан юзма-юз мулоқот барчага ўзгача кайфият улашди. Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг яқинда нашрдан чиққан "Буюк келажагимизни мард ва олижаноб халқимиз билан бирга қурамиз" номли китобида илгари сурилган ғоялар аҳолига, айниқса, нав¬қирон авлод вакилларига ишонарли, ҳаётий далиллар орқали содда ва самимий усулларда етказиб берилди ҳамда суҳбатнинг асосий мавзусига айланди. Тумандаги 29- ва 37-умумий ўрта таълим мактаблари ҳамда Бухоро тумани маиший хизмат ва сервис ҳамда саноат касб-ҳунар коллежларида ташкиллаштирилган тарғибот дастурларида эл ардоғидаги санъаткор ва шоирлар иштирок этишди.

—Рихсивой Алиев, Мақсуда Отажонова, Эгамберди Раҳимов, Шоира Отабекова, Шаҳло Аҳмедова, Зебо Мирзаева сингари элимиз ардоғидаги бир гуруҳ санъаткорлар, шоир ва ёзувчилар, кино ва театр актёрлари билан учрашиб, дилдан мулоқотда бўлдик. Севимли хонандалар билан жўрликда ватанпарварлик, юртга садоқат туйғулари акс этган куй-қўшиқлар ижро этдик,—дейди тадбир иштирокчиси, 29-мактаб ўқувчиси Ферангиза Иззатуллаева.—Айниқса, Президентимиз асарларида илгари сурилган умуминсоний ғоялар, биз, ёшларга қарата билдирилган улкан ишонч дилимизга маҳкам ўрнашиб, келгусида ватанимиз равнақи, тараққиётига хизмат қилиш учун янги марралар сари дадил одимлашга илҳомлантирди.

Суҳбатлар чоғида Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артистлар Машраб Кимсанов, Меҳриддин Раҳматов, республика Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Рисолат Ҳайдаровалар вилоятимиз, унинг меҳнаткаш инсонлари ҳақида илиқ фикрларни айтишди, воҳада яшаб ўтган улуғ бобокалонларимизнинг машаққатли меҳнатлари, айниқса, ёшлар тар¬бияси улар ҳаётида муҳим ўрин тутувчи ота-оналар ва устозлар, шунингдек, китоб мутолаасининг аҳамияти хусусида сўзлашди.

Тарғибот гуруҳи аъзоларининг Жондор туманига ташрифи ҳам ниҳоятда кў¬таринки руҳда кечди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Раъно Ярашева, таниқли актёр Муҳаммадисо Абдулхаиров, шоир Сафар Оллоёр, ёш хонанда Амир Рустамхон ва "Беном" гуруҳи аъзолари тумандаги 38-ўрта умумтаълим мактабига ташриф буюриб, ушбу билим даргоҳи жойлашган "Далмунобод" маҳалла фуқаролар йиғини фаоллари, нуронийлар, ота-оналар, ўқувчи-ёшлар билан суҳбатлашдилар. Ўзаро самимий мулоқот чоғи диёримиздаги тинчлик, фаровонликнинг қадрини янада теранроқ англаш, навқирон авлод вакиллари қалбига юртпарварлик, шукроналик туйғуларини бундан-да кучлироқ сингдириш, ёшларнинг, хусусан, хотин-қизларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш борасидаги фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Ўз мухбирларимиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.