Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 48 дан: 10.06.2017

*Меҳнат ярмаркаси

"Бизнинг ўз касбимиз ва ҳунаримиз бор"

Суратда: тадбирдан лав¬ҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Шу шиор остида Бухоро шаҳридаги Марказий маданият ва истироҳат боғида олий таълим муассасалари, касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, шунингдек, аҳоли бошқа тоифа вакилларини иш билан таъминлашга кўмаклашиш, уларга ўз бизнесларини йўлга қўйишда амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида ихтисослашган намунали бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси ўтказилди.

Тадбир вилоят ҳокимлиги, прокуратураси, меҳнат бош бошқармаси ва бошқа тегишли ташкилотларнинг ҳамкорлигида ташкил этилди.

Унда вилоят, шаҳар ва туманлардан 7000 нафарга яқин йигит-қиз иштирок этди.

Ярмарка очилишида вилоят ҳокими Ўктам Барноев сўзга чиқиб, ушбу меҳнат ярмаркасининг битирувчилар билан бир қаторда муддатли ҳарбий хизматдан қайтган йигитлар ва ишсиз фуқароларнинг бандлигини, шунингдек, ҳозир Ғиждувон, Вобкент туманларида амалга оширилаётган катта лойиҳаларда уларнинг иштирокини таъминлашда муҳим аҳамиятга ¬эгалиги, бу янги йўналишдаги меҳнат ярмаркалари вилоятимизнинг бошқа ҳудудларида ҳам давом этишини таъкидлади.

Ярмаркада вилоятдаги олий таълим муассасалари ҳамда касб-ҳунар коллежлари, шунинг¬дек, Тошкент шаҳридаги "Коica" касб-ҳунарга ўқи¬тиш маркази ўзларида тайёрланадиган мутахассисликлар ҳақида кўргазмалар, ишланмалар, видеороликлар, баннерлар, тар¬қатма материаллари билан қатнашди. Айни пайтда вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги 800 га яқин корхона ва ташкилотлар томонидан 4000 та бўш иш ўринлари тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилди.

—Тикув цехимизда айни пайтда 100 нафарга яқин ишчи ходим фаолият олиб ¬бормоқда,—дейди Ромитан тумани, "Имидж текстиль" масъулияти чекланган жамияти кадрлар бўлими мудири Меҳринисо Ҳайитова.—Ҳозирда чет элдан матога нақш босувчи замонавий дастгоҳ олиб келиш арафасидамиз. Бугунги ярмаркада 7 та бўш иш ўрни билан қатнашяпмиз.

Дарҳақиқат, вилоятимизда фаолият кўрсатаётган "Hyundai Engineering", "Dong Seung Korea" каби йирик хорижий корхоналар ҳам ушбу ярмаркада ўзларининг иш ўринларини таклиф этишди.

—Қандим газни қайта ишлаш заводи қурилишида иштирок этаётган корхонага электр пайвандловчи мутахассислигига йўлланма олдим, —дейди Бухоро политехника касб-ҳунар коллежи битирувчиси Беҳруз Ҳамдамов.—Ушбу йирик объектни барпо этишда қатнашаётган ёшлар қаторида ўз ўрнимни топаман.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.