Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 48 дан: 10.06.2017

ЛОР касалликлари: диагностика, муолажа ва ҳамкорлик

Юқори нафас йўллари, қулоқ, бурун хасталикларига эрта ташхис қўйишда энг замонавий усуллардан, даволашда микрохирургиянинг сўнгги ютуқларидан изчил фойдаланиш оториноларингологлар олдидаги муҳим вазифалардан саналади. Вилоят марказидаги "Гранд Бухоро" меҳмонхонасида "Оториноларингология¬да замонавий илмий-амалий технологиялар" мавзусида ўтказилган республика конференциясида айни шу масалалар диққат марказида турди.

Мазкур анжуман республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон оториноларингологлар ассоциа¬цияси, вилоят ҳокимлиги соғ¬лиқни сақлаш бошқармаси ҳамда Абу Али ибн Сино номидаги Бухоро давлат тиббиёт институтининг ўзаро ҳамкорлигида ташкил этилди. Тадбир Ўзбекистон Республикасида хизмат кўр¬сат¬ган фан арбоби, улуғ ҳаким номи билан аталувчи ўқув даргоҳининг биринчи ректори, академик Акрам Мўминов таваллудининг 80 йиллигига бағишланди. Ун¬да мамлакатимиз, шунингдек, қатор хорижий давлатларнинг нуфузли илмий марказларидан келган мутахассислар, соҳа вакиллари, профессор-ўқитувчилар, талабалар иштирок этишди.

Конференцияда сўзга чиққан Ўзбекистон оториноларингологлар ассоциацияси раиси Холида Шайхова ЛОР касалликларининг самарали диагностикаси ҳам¬да муолажаси бўйича ҳамкорликнинг истиқболлари хусусида тўхталди.

Илмий-амалий анжуманда Тошкент педиатрия ва врачлар малакасини ошириш институтлари профессорлари Х. Карабаев ва С.Ари¬фовлар болалар оториноларингологиясининг бош йўналишлари ҳамда эшитишнинг чегаравий бузилишида клиник-аудиологик баҳолаш мавзуларида маъруза қи¬лишди. Самар¬қанд тиббиёт институти вакили М. Нас¬риддинова эса ўз чиқишида бурун соҳасида марказий ва периферик вестибуляр бузилишларни қиёслаш ташхисининг алгоритми борасидаги тажрибаларни сўзлаб берди.

Бундан ташқари, конференция доирасида "Сochlear" фирмасининг сателлит симпозиуми ўтиб, унда компания маҳсулотлари намойиш қилинди. Симпозиумда "Сochlear" вакили, швейца¬риялик мутахассис Давид Профета, Россия аудиология ва эшитишни протезлаш илмий-амалий маркази ходими В. Бахшинян ҳамда бош¬қалар сўзга чиқишди.

Шунингдек, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказида бурун жарроҳлиги бўйича маҳорат дарслари ҳам ўтказилди.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.