Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 46 дан: 07.06.2017

*Янги қарор, янги вазифалар

Туризм: Эски шаҳар бузилмайди, қайта тикланади

Буюк ипак йўли чорраҳасида жойлашган қадимий Бухорои шариф ва вилоятнинг туристик салоҳиятини янада ривожлантириш ва ундан фойдаланиш самарадорлигини ошириш, сайёҳларни бу ер¬даги ноёб маданий мерос объектлари билан кенгроқ таништириш учун ғоят қулай шарт-шароитлар яратиш, воҳада замонавий туристик инфратузилмани изчил ривожлантиришни таъминлаш ҳам¬да бугунги кун талаблари асо¬сида сайёҳлик меҳмонхона ва транспорт хизматлари кўрсатиш турларини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш мақсадида 2017 йилнинг 19 май куни республикамиз Президентининг "2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туристик салоҳия¬тини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ-2980-сонли қарори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан тас¬диқланган 2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш дас¬турида янги меҳмонхоналар, маданий-соғломлаштириш ва сав¬до-кўнгилочар марказларини қуриш, умумий ов¬қат¬ланиш тармоқлари тизимини такомиллаштириш ва туристларнинг кечқурунги вақтла¬рини завқли ва сермазмун ¬ўт¬казишлари учун шарт-ша¬роитларни яратиш, уларга транспорт хизмати кўрса¬тишни яхшилаш, авиа ва темир йўл инфратузилмасини ривожлантириш, Бухоро шаҳрини ободонлаштириш, ушбу қадимий шаҳарни жаҳонда тар¬ғиб этувчи реклама кам¬панияларини ўтказиш, сайёҳлик соҳаси учун кадрлар тайёрлаш, янги туристик маршрутларни очиш ва сайёҳлик хизматларининг янги тур-ларини жорий этиш, 2017-2021 йиллар мобайнида бу соҳада хизмат кўрсатиш ҳажмининг ўсиш суръатини 2,1 мартага, келаётган сайёҳлар сонини эса 1,9 мартага кўпайтиришни таъминлаш йўналишлари бўйича улкан ишларни амалга ошириш белгиланган.

Қарорга биноан уч ой муддатда Бухоро вилоят ҳокимлигига Ўзбекистон Республикаси Архитектура ва қурилиш давлат қўмитаси, Маданият вазирлиги ва Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси билан биргаликда аҳоли ва сайёҳлар учун қулай яшаш шароитларини яратиш мақсадида шаҳарнинг тарихий қисми ва бошқа ҳудудларида амалга ошириладиган кенг кўламли қурилиш ва ободонлаштириш ишларининг ҳажми ва параметрларини ҳисобга олган ҳолда Бухоро шаҳри марказий қисми лойиҳасига тегишли ўзгартишларни киритиб, уни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Республика архитектура-шаҳарсозлик кенгашига тақдим этиш топширилди.

Маълумки, республикамиз ҳудудларидан, жаҳоннинг турли мамлакатларидан сайёҳлар энг аввало Бухоронинг қадимий обидаларини томоша қилиш, муқаддас қадамжоларини зиёрат этиш, тарихий ашёларга бой музей¬ларини, ўтмиш меъморий санъати руҳи уфуриб турган кўчаларини, қўли гул ҳунармандлари яратган халқ амалий санъати намуналарини томоша қилиш учун вилоятимизга ташриф буюришади.Зеро, бекорга шаҳарнинг та¬рихий маркази 1993 йилда ЮНЕСКОнинг Бутунжаҳон маданий мероси рўйхатига киритилмаган. Шунинг учун ҳам 2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туристик сало¬ҳиятини жадал ривожлантириш дастурида шаҳарнинг эски қисмини ободонлаштириш, унинг қадимий кўркини сақлаб қолиш бўйича катта вазифалар белгиланган.

Чунончи, кўплаб меъморий обидалар таъмирланади, шаҳарнинг Арк қалъасидан Лабиҳовуз мажмуигача бўлган қисмида пиёдалар йўлаклари ҳудуди барпо этилади, тарихий аҳамиятга эга бўлмаган, афтодаҳол турар жойлар ўрнига бир-икки қаватли меҳмонхоналар, кафе ва ¬ресторанлар, савдо-кўнгилочар муассасалари мажмуалари қурилади. Туристик маршрутлар ўтадиган кўчалар таъмирланади. Қадимий ёдгорликлар чиройи тунда ҳам намоён бўлиши учун махсус чироқлар ўрнатилади. Юк автомобилларининг шаҳар қадимий қисмига киришини тақиқлаш, енгил автомобилларнинг бу жойлардаги қатновини камайтириш мақсадида Бухоро кичик ҳалқа йўли барпо этилади. Жаҳон стандартлари асосида Бухоро шаҳри тарихи давлат музейи муҳташам биноси қурилади.

Президент қарорига асосан Ўзбекистон Республикаси Ту¬ризмни ривожлантириш қўмитаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси ташқи иқтисодий ¬фаолият Миллий банки ва "Асака" акционерлик-тижорат банкининг шаҳарнинг тарихий обидалардан холи қисмида, ЮНЕСКО экспертлари ва мутахассислари рухсати билан бир-икки қаватли меҳмонхоналар, туну-кун фаолият кўрсатувчи маданий-соғ¬ломлаштириш ва савдо-кўнгилочар марказлари, 500 ўринли амфитеатр ва бошқа объектлардан иборат 12 гектарлик "Қадимий Бухоро" туристик ҳудуди қурилишига, "Шаҳристон" бозори ҳудудида эса миллий меъморчилик анъаналари асосида шаҳарнинг қадимий кўринишларини сақлаган ҳолда устахоналар, икки қаватли уйлар, сайёҳлар томонидан кўплаб харид қилинадиган зардўзлик, сувенир, китоб маҳсулотлари, мева ва сабзавотлар, ширинликлар савдо расталаридан ташкил топадиган ҳунармандлар маҳалласини барпо этишга розилик берилди.

Туризмни ривожлантириш бўйича туманларда ҳам катта кўламдаги бунёдкорлик ишлари амалга оширилади. Ислом оламида машҳур "Етти пир" зиёратгоҳларида миллий услубдаги меҳмонхоналар, умумий овқатланиш тармоқлари, савдо расталари қурилади.

Шофиркон туманидаги Оғитма кўли атрофида туризм инфратузилмаси ташкил этилади, "Жайрон" экологик маркази дои-мий туристик йўналишга киритилади, Пешкў туманидаги Қорақир кўлида сайёҳларнинг ов қилиши, чўмилиши, спорт туризми билан шуғулланиши учун шароитлар яратилади. "Афшона" музейи атрофида ихтисослаштирилган уй-шифохоналарининг қурилиши тиббий туризмни ташкил этиш имконини беради. "Ипак ва зираворлар" фестивали, "Қовун сайли", "Ширинпазлар кўрик-танлови", "Бухоро ҳунармандлари" фестивали, "Шаҳар куни", "Шарқ таомлари" каби тадбирларнинг ўтказилиши вилоятга келаётган сайёҳлар оқимининг кўпайиши имконини беради.

Президент қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасига Бухоро вилояти ҳокимлиги билан биргаликда Шарқ гавҳари деб аталган музей-шаҳар — Бухорога сайёҳлар келишини янада кўпайтириш мақсадида мамлакатимиздаги ва хориждаги оммавий ахборот воситаларини жалб этган ҳолда "Муқаддас Бухоро—ислом маърифати маркази" шиори остида кенг кўламли реклама кампаниясини ўтказиш топширилди.

Хуллас, 2017-2019 йилларда Бухоро шаҳри ва Бухоро вилояти туристик салоҳиятини жадал ривожлантириш дастурининг амалга оширилиши сайёҳ¬ликни вилоят иқтисодиётининг катта даромад келтирувчи соҳасига ¬айлантириш, янги иш ўринларини яратиш, ҳудудларни ободонлаштириш, мустақиллик йилларида қўлга киритилган ютуқларни, халқимизнинг бой маданий меросини жаҳон бўйлаб кенг тарғиб этишга хизмат қилади.

Абдужалил ХАЛИЛОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.