Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 46 дан: 07.06.2017

"Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси якунланди

Суратда: "Маънавият—инсон кўрки" танлови ғолиблари. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган сурат.

"Бухоронома" газета¬сининг Олий Мажлис ҳузуридаги нодавлат ноти¬жорат ташкилотлари ва фуқаролик жамиятининг бошқа институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди маблағлари билан 24 миллион сўмга молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан пор¬лоқ келажак сари" ло¬йиҳаси ниҳоясига етди.

Жорий йилнинг 3 июнь куни лойиҳа доирасида амалга оширилган ишларни сарҳисоб қилиш ва уни жамоатчилик эътиборига ҳавола этиш мақсадида матбуот анжумани ташкил этилди. Унда ОАВ ходимлари, фаол иштирокчилар, ҳамкор ташкилотлар вакиллари ва ўқувчи-ёшлар қатнашдилар. Тадбирни вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати раҳбари Акбар Рустамов кириш сўзи билан очди ва бош¬қариб борди. Лойиҳа раҳбари, "Бухоронома" ва "Бухарский вестник" газеталари бош муҳаррири З.Комилов якуний ҳисоботни ўқиб эшиттирди.

* * *

Қайд этиш лозимки, лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар кўлами ниҳоятда кенг. Таҳририят ҳузурида "Маънавий қал¬қон" клуби ташкил этилди ва барча ишлар мазкур клуб аъзолари томонидан амалга оширилди.

Режага асосан, Бухоро шаҳридаги 17-умумтаълим мактабида "Маънавият — қалб қуёши", Қоракўл нефть ва газ саноати касб-ҳунар коллежида "Ифтихоримсан, спорт", Олот қишлоқ хўжалиги касб-ҳунар коллежида "Маънан бар¬камол авлод буюк ишларга қодир" мавзуларида давра суҳбатлари ўтказилиб, мазкур учрашувларга Убай¬дулло Омон, Шамсиддин Йўллиев, Сирож Вафоев, Анвар Мавлонов, Раъно Ҳошимова, Саодат Ғу¬ломова сингари ¬элимиз ар¬доғидаги санъаткорлар, Расул Саидов, Гулноза Алиева сингари спорт усталари, Бахшулло Ражаб, Абдунаби Ҳамро каби шоир ва ёзувчилар ҳамда халқаро Жаутиков олимпиадаси ғолиблари иштирок этишди. Шунингдек, "Ўтмиш — улуғ сабоқ" мавзуси доирасида қадимий обидалар — Арк қўрғони, Моҳи Хосса саройи, Баҳоуддин Нақшбанд қа¬дамжоси, тасвирий санъат музейи бўй¬лаб ўтказилган саёҳатга Бухоро шаҳрининг 30 нафарга яқин уюшмаган ёшлари жалб қилинди.

Бундан ташқари, Ромитан туман ҳокимлигида "Матбуот — халқ билан мулоқот воситаси" мавзусида туманнинг 50 нафар уюшмаган ёшлари ўртасида улар муаммоларини ўрганишга доир сўровнома ўтказилди. Муаммоларни ҳал этишга бир қатор -му¬тасадди ташкилотлар жалб қилинди. Натижада сўровномада иштирок этган ёшлар 12 нафа¬рининг бандлиги таъмин¬ланди. Марказий банк ¬ходимлари томонидан кредит олиш истагини билдирган ўн нафар ромитанлик ёшларга шу бўйича кўрсатмалар берилди.

Лойиҳа режасига кўра, март-апрель ойларида Когон тумани, Когон шаҳри, Ғиждувон туманларида ҳам худди шу ном остида суҳбат ва ижтимоий сў¬ровномалар ўтказилди. Когон тумани ва шаҳридаги маҳаллалар ҳузурида ташкил этилган спорт ва касб-ҳунар тўгараклари фаолияти ўрганилди ва бу борадаги танқидий материаллар газетада чоп этилди.

Лойиҳа доирасида газета саҳифаларида "Маънавият — инсон кўрки" мавзусида мақолалар танлови эълон қилинди.

Шунингдек, Пешкў иқтисодиёт коллежида "Маънавият — инсон кўрки" танлови доирасида "Китоб — саодат калити" шиори остида иншолар танлови ўтказилиб, танловда коллежнинг ўттиз нафар ёшлари қатнашди.

Бундан ташқари газетанинг ҳар сонидан 42 нусхаси грант маблағи ҳисобидан энг чекка, чегара олди ҳудудлар аҳолиси, олий, ўрта ва ўрта махсус таълим муассасалари, уюшмаган ёшлар ва маҳаллаларга бепул етказиб берилди.

Газетамиз саҳифаларида Жамоат фонди белгиси остида "Заррабин остида","Ёшларга оид давлат сиёсати — амалда", "Бўш вақтим — спорт билан хуш вақтим", "Аждодлар ибрати" махсус рукн¬лари ташкил этилди. "Сўровнома ортидаги тақдирлар", "Битирувчилар бандлиги — муҳим масала", "Бепарволик ва лоқайдлик оқибати","Оила устуни мўрт бўлмасин", "Кўп маош олишни истайман", "Аввал мақсад, кейин меҳнат, сўнг ғалаба", "Биз ишли бўлдик" сингари ¬мавзулардаги ёшлар муаммоларига доир тан¬қидий-таҳлилий материаллар, "Ўтмиш — улуғ сабоқ", "Билимдонларга омад кулди", "Маънан баркамол авлод буюк ишларга қодир", "Матбуот — халқ билан ¬мулоқот воситаси", "Юксак маънавият — муваффақиятлар асоси" сингари мавзулардаги ўнлаб хабар ва мақолалар чоп этилди. Бундан ташқари лойиҳа доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан тайёрланган "Матбуот туфайли ишли бўлдик" ва "Хизматимда бўлсин олтин балиқ ҳам" номли мақолалар бевосита Олий Мажлис муассислигида нашр этилаётган "Жамият" республика газетасида эълон қилинди.

Ўтказилган давра суҳбатлари, учрашув ва сўровномаларга вилоятнинг бир ярим минг нафардан ортиқ навқирон авлод вакиллари, 200 нафарга яқин уюшмаган ёшлар қамраб олинди.

* * *

Матбуот анжуманида "Маънавият—инсон кўрки" танлови ғолибларини аниқлаш бў¬йича хулоса баҳолаш комиссияси раиси, вилоят матбуот ва ахборот бошқармаси бошлиғи Г. Самиева томонидан ўқиб эшиттирилди. Мазкур танлов ҳамда "Китоб—саодат калити" иншолар танлови ғолибларига диплом ва қимматбаҳо совғалар топ¬ширилди.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.