Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 45 дан: 03.06.2017

Ҳар бир болага — меҳр ва эътибор!

Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни бутун дунё аҳли учун энг беғубор ва қувончли байрам ҳисобланади. Мамлакатимизда ҳам ҳар йили ушбу байрам катта шодиёналар билан нишонланади.

Шу сана муносабати билан Бухоро шаҳридаги Марказий истироҳат боғида "Камолот" ЁИҲ вилоят кенгаши, вилоят маданият, жисмоний тарбия ва спорт, халқ таълими ҳамда меҳнат бош¬қармалари ҳамкорлигида бир қатор байрам тадбирлари ташкил этилди.

Болажонлар табассуми билан гўёки мўъжизалар майдончасига айланган истироҳат боғида келажагимиз эгалари учун турли концертлар, кўргазмалар, сайиллар ва спорт мусобақалари ўтказилди. Шу куни аттракционлар кичкинтойларга бепул хизмат кўрсатди.

—Болаларни ҳимоя қилиш кунини кенг миқёсда нишонлашдан мақсад,—дейди вилоят маданият бошқармаси бошлиғи ўринбосари Ғолиб Баротов,—жамоатчилик диққатини муаммоли болаларга, уларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишга, ўғил-қизларнинг бахтли болаликка эга бўлишларига ва ўз мамлакатининг тўла-тўкис ва муносиб фуқароси бўлиб ўсишига қаратишдир.

Тадбир доирасида Бухоро шаҳридаги 32-сон Меҳрибонлик уйи, вилоятлараро ихтисослаштирилган болалар уйида фестиваллар, расм чизиш кўрик-танловлари ўтказилди. Васийликка олинган болалар ҳолидан хабар олинди, уларга ҳомий ташкилотлар томонидан совға-саломлар улашилди.

"Бухоро юлдузлари" дорбозлар гуруҳи, "Ўзбекконцерт" бадиий жамоаларининг чиқишлари байрам сайлига чиққан кичкинтойлар ва уларнинг ота-оналарига олам-олам завқ бағишлади.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.