Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 45 дан: 03.06.2017

"Пилла—2017"

Ошиқча ҳар килограмига қўшимча ҳақ

Илгари болалар боғчасида тарбиячилик қилиб келган Амина Кенжаева қарийб қирқ йилдирки, ипак қурти боқади. Шофиркон тумани, Ш.Ҳамроев ҚФЙ, Юқсун қишлоғида истиқомат қи¬лувчи бу миришкор аёл жорий йил ҳам мавсум олдидан тумандаги элликка яқин инкубациядан бирининг раҳбари сифатида Искогаре, Ҳайдаробод аҳоли пунктлари ва "Шофиркон пахта тозалаш" ҳиссадорлик жамияти учун 431 қути ипак қуртини жонлантиришда фаоллик кўрсатди. Шу билан кифояланмасдан, келинлари Муборак Шомуродова ҳамда Лола Ҳожиевалар кўмагида уч қути қуртни агротехник талабларга мос парваришлади. Қабул масканига биринчилардан бўлиб, 210 килограмм "кумуш тола" етказиб берди. Бу белгиланган режадан 30 килограмм ошиқ дегани.

Қуртбоқарликда Амина опанинг рақобатчи дугоналаридан бири "Шибирғон" маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Каромат Нурмуродовадир (суратда). Турмуш ўртоғи Негмурод Нурмуродов билан олти фарзандни ўстириб, уйли-жойли қилган онахон жорий мавсумда ҳам қизи Гулчеҳра ва кенжа ўғли Муроджон билан биргаликда 3 қути ипак қуртини рисоладагидек пар-варишлади. Меҳнати самарасини қабул маскани тарозисида кўрган онахоннинг самимий табассуми атрофдагиларга ҳам кўч¬ди: 238 килограмм, мўлжалдагидан 58 килограмга кўп.

Манфаат бор жойда унум ва барака бўлади. Режадан ташқари топширилган ҳар килограмм юқори сифатли пилла учун оилавий звенолар бошлиқларига тарози бошида 12 минг сўмдан нақд пул берилаётгани, пешқадам пиллакорларнинг алоҳида рағбатлантирилаётгани пировардида муваффақиятни таъминламоқда.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.