Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 45 дан: 03.06.2017

Мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши

Вилоят прокурори Б. Валиев раислигида ҳу¬қуқни муҳофаза қилувчи органлар мувофиқлаштирувчи кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда вилоят прокуратураси, ички ишлар, божхона органлари раҳбарлари ва масъул ходимлари иштирок этди.

Тадбирда жиноятчиликка қарши кураш ва унинг олдини олиш, жиноятларни фош этишнинг ташкил қилиниши, тезкор-излов ва тергов фаолияти ҳамда тергов ва суд идораларидан яширинган шахсларга нисбатан ички ишлар органлари томонидан тезкор-қи¬дирув фао¬лиятининг ташкиллаштирилиши, турли кў¬ринишдаги ¬диний экстремизм ва терроризмни бартараф этишда профилактика хизматлари масъулиятини янада кучайтириш масалалари кўриб чиқилди.

Мамлакатимиз Президенти томонидан ҳар ҳафтанинг пайшанба куни ¬жиноятчиликнинг олдини олиш ва профилактика куни деб эълон қилиниши ҳу¬қуқни муҳофаза қилувчи идоралар ва аҳолининг барча қатламлари ўртасидаги ўзаро мулоқотларнинг амалий ифодаси эканлиги алоҳида эътироф этилди.

Йиғилишда бу борадаги камчиликларга жиддий эътибор қаратилди. Оила ва турмуш муносабатларига оид ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш ҳамда унга қарши курашиш ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг бевосита вазифаси ҳисобланса-да, айрим туман ички ишлар бўлимларида ушбу турдаги жиноятларнинг ўсиши туб сабабларини аниқлаш, бу каби ташвишли салбий ҳолатларни бартараф этишда давлат бошқаруви органлари ва жамоатчилик ташкилотларини фаол жалб этиш чоралари кўрилмаганлиги танқидий таҳлил қилинди.

Шунингдек, муҳокама қилинган масалалар юза¬сидан масъул органлар ¬раҳбарларининг ахбороти тин㬬ланди.

Йиғилишда тегишли қарорлар қабул қилиниб, келгусида жиноятчиликка қарши курашиш ва профилактика тадбирларини янада кучайтириш борасида идоралараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш чора-тадбирлари белгилаб олинди.

Ҳасан ШИРИНОВ, вилоят прокуратураси бўлим бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.