Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 45 дан: 03.06.2017

*Кўрик-танлов

"Ёш китобхонлар"

Бухоро давлат университетида "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши томонидан олий таълим муассасалари талаба-ёшлари ўртасида мутолаа маданиятини кенг тарғиб этиш, китобга бўлган қизиқишларини янада ошириш ҳамда уларни рағбатлантириш, шунингдек, навқирон авлод вакилларида юксак манаъвиятни шакллантириш мақсадида "Ёш китобхонлар" республика кўрик-танловининг саралаш босқичи ўтказилди.

Унда вилоятимиздаги мавжуд билим даргоҳлари талабалари иштирок этди.

—Ушбу танловда талабаларнинг тегишли йўналишларда билими, бадиий ижодкорлик ва актёрлик маҳоратлари синовдан ўтказилади, —дейди БухДУ ўзбек адабиёти кафедраси мудири Шоира Аҳмедова.—Яхши кўрсаткичга эга бўлган ёшлардан вилоят жамоаси шакллантирилади.

Кўрик-танловда "Китоб—тафаккур хазинаси" йўналишида БухДУ филология факультети талабаси Амира Аминова мақоласида мавзу мазмун-моҳия¬тини тенгқурларига нисбатан кенгроқ очган бўлса, "Энг фаол бадиий асарлар тарғиботчиси" йўналишида Бухоро давлат тиббиёт институти вакиласи Меҳринисо Темирова томошабинларни ўзига жалб қилишнинг уддасидан чиқди. Шунингдек, "Ёш ижодкор талаба" йўналишида БухДУ филология факультети талабаси Мадина Ваҳобова, "Асарлардан яралган наволар" йўналишида БухДУ туризм факультети вакили Адҳам Раззоқов ҳамда жамоа¬вий саҳна кўринишларида "Асарлардан яралган саҳна асарлари" йўналишида БухТИ "Авиценна" жамоаси маҳорати ҳакамлар томонидан эътироф этилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.