Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 31 дан: 31.05.2017

Танлов якунланди

"Бухоронома" газетаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси ҳузуридаги ННТ ва фуқаролик жа¬миятининг бошқа ¬институтларини қўллаб-қувватлаш Жамоат фонди томонидан молиялаштирилган "Юксак маънавиятли авлод билан порлоқ келажак сари" лойиҳаси доирасида эълон қилинган "Маънавият — инсон кўрки" танлови якунланди. 18дан 30 ёшгача бўлган ижодкор ёшлар орасида эълон қи¬линган мазкур танловга вилоятимизнинг турли ҳудудларида истиқомат қилаётган ёшлардан 50 га яқин мақолалар тақдим этилди. Шундан 11 таси газетада эълон қилинди. Мазкур мақолалар Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ҳамда Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги вилоят бўлимлари, қатор нашр¬ларнинг мутахассисларидан иборат комиссия томонидан танлов низоми асосида кўриб чиқилди ва баҳоланди.

Бухоро давлат университети магистранти Шавкат Бобожонов "Тарбия... ё фалокат, ё саодат масаласидур" номли мақоласи учун, шу таълим даргоҳининг психология таълими йўналиши 2-босқич талабаси Сухроб Ҳамроев "Инсон камолоти пойдевори" ҳамда "Мафкуравий терроризм ёхуд "Овертон ойнаси" технологияси" сарлавҳали мақолалари учун баҳолаш комиссияси хулосасига кўра танлов ғолиби деб топилди.

Ғолибларни тақдирлаш жорий йилнинг 3 июнь куни республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлимида бўлиб ўтади.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.