Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 43 дан: 27.05.2017

*Эҳтиёт чораларини кўриш—барчанинг иши

Парвозларга қушлар таҳдиди

Авиацияда қушлар билан тўқнашув (bird strike) деган ибора бор. Бу ибора ҳавода ёки ҳаракат вақтида учувчи аппаратларнинг (самолёт ёки вертолёт) қушлар билан тўқнашувини анг¬латади. Бундай ҳолатлар ҳаво кемаларининг парвозига салбий таъсир кўрсатади. Ҳаво кемаларининг қушлар билан тўқнашиб кетиши муаммолари 50 йилдан бери ўрганиб келинади. Кўплаб мамлакатларда қушлар келтириб чиқарадиган муаммолар талофатини камайтириш мақсадида бир қатор ишлар амалга оширилиб келинади. Мутахассислар бу каби вазиятларни ҳар томонлама—биологик ва авиация-технологик жиҳатдан таҳлил қилиб чиқдилар. Маълум бўлишича, қушларнинг самолётлар билан тўқнашуви апрель–май ойларида, шунингдек, июль ва сентябр¬да кўпроқ қайд қилиниб, ноябрь ва декабрь ойларида камроқ кузатилар экан.

Фуқаро авиацияси халқаро ташкилоти (ICAO) расмий маълумотларига кўра, 2001 йилдан 2007 йилга қадар жаҳонда қушларнинг самолётларга келиб урилиши билан боғлиқ 42 минг 508 та ҳодиса қайд қилинган. Қушлар билан тўқнашув асосан кундуз кунлари рўй беради. Бу ҳодисаларнинг 84 фоизи 100 метрлик баландликда, асосан, аэродромлар атрофида кузатилади. Шунингдек, қушларнинг бир жойдан иккинчи жойга кўчиши даврида ҳам самолётлар билан тўқнашиб кетиш ҳолатлари учраб туради. Бир йилда ўртача 5 мингта шу каби ҳодисалар қайд қилинади. Халқ¬аро таҳлилчиларнинг фикрича, қушлар билан тўқнашув натижасида жаҳон авиакомпаниялари бир йилда ўртача 1 миллиард 200 миллион доллар миқдорида зарар кўради.

Самолётларнинг қушлар билан тўқнашуви авиация учун катта хавф ҳисобланади. Бу каби ҳодисалар авиафожиаларга сабаб бўлиши, инсонларнинг ҳаё¬тига хавф солиши мумкин.

Маълумки, сув ҳавзалари, бошоқли ва дуккакли экинзорлар, ахлатхоналар, товуқхона ва молхоналар қушларни жалб этувчи ҳудудлар ҳисобланади. Халқаро қоидаларга биноан аэродромлар атрофида бундай ҳудудлар бўл¬маслиги керак.

Ўзбекистон Республикаси Ҳаво кодексининг 17-моддасида қушларнинг ва ёввойи ҳайвонларнинг (кемирувчиларнинг) кўплаб тўпланиши парвозлар хавфсизлигига таҳдид солиши мумкин бўл¬ган ҳолат эканлиги қайд этилган.

Тўғри, қушларни огоҳлантириш, қўрқитиш мақсадида са¬молётлар парвози шовқинини, бош¬қа паррандаларнинг овозини билдирувчи сигналли товушларни акс эттирувчи биоакустик ускуналар, қуролдан отилган ўқ овози, ёруғлик тарқатувчи ва шунга ўхшаган мосламалар амалиётда қўлланиб келинмоқда, шунингдек, йиртқич қушлардан фойдаланилади. Аммо бундай тадбирлар "қанотлилар таҳдиди"ни тўла бартараф этишга қодир деб бўлмайди.

Аэродром атрофида орнитологик вазиятни мураккаблаштирувчи айрим омиллардан хавотирдамиз. Англаганингиздек, парвозларнинг бехатар бўлиши учувчи ва аэропорт ходимларига қанчалик боғлиқ бўлса, юқо¬рида қайд қилганимиздек, ташқи омилларнинг юзага келмаслиги учун авиацияга алоқаси бўлмаган кишиларга ҳам дахлдордир. Чунончи, аэродром атрофига яқин жойлашган ер эгалари донли экинлар ўрнига бошқа экинларни экиши ҳамда шу атрофда яшаб турувчи аҳоли маиший ва молхоналардан чиқувчи ахлатларнинг уюлиб қолишига йўл қўймасликлари, иложи борича чиқиндилар учун ёпиқ контейнерлардан фойдаланишлари зарур.

Ҳурматли ҳамюртлар, бу масалага ҳаммамиз эътиборимизни қаратсак мақсадга мувофиқ бўлар эди.

Зокир ЖАББОРОВ, "Бухоро" халқаро аэропорти ДУК аэродром хизмати бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.