Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 43 дан: 27.05.2017

"Хайр, мактаб! Салом, коллеж!"

Сергей ПОЛЕТАЕВ ва Тоҳиржон ИСТАТОВ олган суратлар.

Бутун республикамизда, шунингдек, вилоятимиздаги таълим масканларида ҳам "Хайр, мактаб! Салом, коллеж" шиори остида "Сўнгги қўнғироқ" тадбирлари, битирув кечалари ўтказилди. Шулардан бири Бухоро шаҳридаги 2-ўрта умум¬таълим мактабида бўлиб ўтди. Ўғил-қизларнинг шодлик даврасида билим даргоҳи жамоаси, ота-оналар, маҳалла фаоллари, ОАВ ходимлари иштирок этишди.

Тадбирда вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқиб, битирувчиларни айём билан қутлади ва уларга келгусида муваффақият ёр бўлишини тилади.

Кеча давомида бу йил 223 нафар ўғил-қизга катта ҳаёт сари йўлланма бераётган ушбу мактабнинг ўқувчилари томонидан бадиий-мусиқий чиқишлар намойиш этилди.

Таъкидлаш жоизки, вилоят халқ таълими бош¬қармасидан олган маълумотимизга кўра, жорий ўқув йилида воҳамиз бўйича жами 26326 нафар ўғил-қиз ўрта умумтаълим мактабларни битириб, ўқишни академик лицей ҳамда касб-ҳунар коллежларида давом эттиришади.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.