Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 43 дан: 27.05.2017

Сайёҳлик ва ҳунармандчилик байрами

Бухорода ХVI анъанавий "Ипак ва зираворлар" халқаро фестивали бошланди

Ушбу фестивалга тайёргарлик жараёнида шаҳар ҳудудлари ободонлаштирилди, марказий кўчалар, муҳташам бинолар пештоқлари турфаранг байроқлар, атлас ва адрас матолар билан безатилди. Бу гўзал манзараларга боққан ҳар бир киши шоирнинг "Атлас ва адрасга бурканди кўҳна Бухоро" дея битганида ҳақ эканига ишонч ҳосил қилади.

Республикамизнинг барча ҳудудларидан, олис ва яқин хориждан келган ҳунармандлар,чет эл мамлакатларининг Ўзбекистондаги дипломатик корпуси, халқаро сайёҳлик ташкилотлари вакиллари, юзлаб туристлар, фольклор-этнографик -дасталар иштирокидаги ХVI анъанавий "Ипак ва зираворлар" фестивали 26 май куни эрталаб анжуман қатнашчиларининг тантанали юриши билан бошланди. Буюк ипак йўли карвонларини эслатувчи бу колонна сафида от ва туялар минган сарбонларни, шоҳ ва маликалар, эртак ва афсоналар қаҳрамонлари, Шарқ ва Ғарб мамлакатларининг эл¬чилари қиёфасидаги артистларни, юзлаб бахтиёр йигит-қизларни кўриш мумкин. 60 дан зиёд кар¬най-сурнайчилар, 50 нафарга яқин доирачиларнинг шўх тароналари жўрлигида бу карвон Эски шаҳарнинг кўчалари бўй¬лаб юриб, Нодирдевонбеги мадрасаси олдидаги сўлим хиёбонда тўхтади. Бу ерда фестивалнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди.

Бухоро шаҳар ҳокими Ихтиёр Фармонов тантанага тўпланган ҳунарманд ва сайёҳлар, чет эллик меҳмонларни қадимий диёрга ташрифлари билан қутлаб, фестивални очиқ деб эълон қилди.

—Бундан 30 йил муқаддам Американинг Санта-Фе ва Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳарлари ўзаро биродарлашган эди,—деди маросимда сўз олган ушбу биродарлашган шаҳарлар қўмитаси раиси Кэрол ¬Лопес.—Делегациямиз аъзолари бу халқ дипломатияси юбилейини ни¬шонлаш баробарида "Ипак ва зираворлар" фес¬ти¬валида қатнашиб, ўзбек ҳунармандлари ва фольклор усталарининг ижоди билан яқиндан танишади, шаҳарларимиз ўртасидаги сайёҳлик борди-келдиларини янада кенгай¬тириш масалаларини муҳокама этадилар.

Маросим қатнашчилари мамлакатимиз Президенти соврини учун ўтказилган "Ташаббус-2017" кўрик-танловининг республика босқичида "Йилнинг энг яхши ҳунарманди" йўна¬лишида ғолиб чиқиб, "Спарк" автомобили билан мукофотланган бухоролик каштадўз уста Аҳмад Арабовни бу муваффақият билан қизғин муборакбод этдилар.

Маросимдан сўнг тадбир иштирокчилари эътиборига фольклор ҳамда ашула ва рақс ансамблларининг концерт дастурлари ҳавола этилди.

Лабиҳовуз мажмуи бўй¬лаб ўтадиган кенг кўчага ўрнатилган расталарда ҳу¬нармандчилик буюмлари ва зираворлар савдоси қизигандан-қизиди. "Ипак ва зира¬ворлар" халқаро фес¬тивали да¬вом этмоқда.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.