Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 42 дан: 24.05.2017

*Яраштириш комиссиялари

Ҳамжиҳатликни таъминлаш йўлида

Маҳалла қадим-қа¬димдан қўни-қўшнига оқибат кўрсатиш, оилавий можаро ва муаммоларни биргаликда, ҳамжиҳат бўлиб бартараф этиш маскани бўлиб келган. Оила ва қўшнилар билан ўзаро келишмовчиликлар ёши улуғ, ҳаё¬тий тажрибаси катта, одамлар ўртасида обрў-эътибори баланд кишилар ёрдамида ҳал этиб келинган.

Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича вилоят кенгаши вилоят хотин-қизлар қўмитаси ва Ўзбекистон мусулмонлар идораси вилоят вакиллиги билан биргаликда Ғиждувон тиббиёт коллежида ташкил этилган "Оилалар мустаҳкам¬лигини таъминлашда яраштириш комиссияларининг ўрни" мавзусидаги ўқув семинарида бу ўлмас қадриятимизнинг бугунги кўринишлари, услуб ва йўналишлари, шунингдек, уни янада такомиллаштириш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Вилоят миқёсида намунали тарзда ташкил этилган семинарга барча туман ҳокимларининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва маънавий-маърифий ишлар бўйича ўринбосарлари ҳамда хотин-қизлар қўмитаси раислари, фуқаролар йиғинлари ҳузуридаги яраштириш комиссиялари раислари ва маслаҳатчилари, имом-хатиблар, жамоатчилик вакиллари таклиф этилдилар.

Қизғин баҳс-мунозаралар билан ўтган семинарда иштирокчилар оилалардаги ижтимоий-маънавий муҳитни ўрганиш ҳамда аниқланган муаммоларнинг мутасадди ташкилотлар томонидан бартараф этилиши устидан жамоатчилик назоратини амалга ошириш, ¬муаммоли муҳитни соғ¬ломлаштириш, ўзаро қўшничилик ва ҳамжи¬ҳатликни таъминлашда яраштириш комиссияси ва аъзоларининг масъулиятини кучайтириш, ислом дини таълимотида никоҳ ва оила муносабатларининг акс этиши, имом-хатибларнинг комиссия таркибидаги ўрни борасида фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича нотиқларнинг маърузаларини тингладилар.

Йиғилганлар ҳузурида сўзга чиққан Ғиждувон туманидаги "Шўрча" маҳалла фуқаролар йиғини ва йиғин қошидаги яраштириш комиссияси раиси Г. Холмуродова комиссия фаолияти самарадорлигини оширишда тўп¬лан¬ган тажрибалари билан ўртоқлашди.

Йиғилишда мазкур семинарни бошқа шаҳар ва туманларда ўтказиш бўйича таклифлар илгари сурилди.

Семинарда вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Шакар Наврўзова сўзга чиқди.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.