Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 42 дан: 24.05.2017

Ғўза парваришидаги долзарб вазифалар

Жорий йилда вилоятимиз деҳқонлари давлат хирмонига 330,2 минг тонна пахта етказиб беришга қатъий аҳд қилишган. Юксак маррага эришиш эса барча агротехник тадбирларни омилкорлик билан амалга оширишни талаб этади. Бухоро туманидаги "Маданият Муҳаммад Исмат" фермер хўжалиги даласида ўтказилган кўргазмали семинарда шу ҳақда сўз борди.

Тадбирни вилоят ҳо¬кими Ў.Барноев бошқарди.

Семинарда вилоятимиз пахта майдонларида ғўза бир текис ундириб олиниб, биринчи озиқлантириш ҳам муваффақиятли ниҳоясига етказилгани қайд этилди.

Деҳқонлар олдида кенг кўламли вазифалар турибди. Улардан бири ғўзани иккинчи озиқлантириш ҳисобланади. Бунда культивацияга ишчи орган сифатида ўрнатиладиган — қатор ораларини чуқур юмшатувчи ярим ғозпанжа мосламани сифатли ясаш ҳамда тўғри қўлланишга алоҳида эътибор қаратиш лозим. Мослама бегона ўтни илдизи билан бартараф этиш ва минерал ўғитни тупроқ остига чуқурроқ киритишда қўл келиши билан ҳам аҳамиятли.

Семинарда яганалашни қисқа муддатларда тугаллаш, иккинчи озиқлантиришда вегетация даври учун мўлжалланган минерал ўғитни тўлиғинча бериш, суспензияни қўллаш, ерларни биринчи суғоришга оби тобида ва рисоладагидек тайёрлаш экин тупларининг тез ривожланиши ҳамда баракали ҳосил тўп¬лаши учун ҳал қилувчи муҳим омиллар эканлиги таъкидланди.

Албатта, дала меҳнаткашларига, механиза¬торларга тегишли қулай ¬меҳнат шароити яратиб ¬бериш ҳам долзарб вазифадир.

Семинар қатнашчилари фермер хўжалиги даласида қатор ораларини чуқур юмшатиш ва озиқлантириш тадбирлари амалга оширилиш жараё¬ни билан танишдилар.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.