Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 41 дан: 20.05.2017

*Қишлоқ хўжалиги ва ислоҳотлар

Чўлқуварлар учун "мобиль" уй

Бугунги кунда "Қоракўл насл¬чилик" МЧЖ таркибида 22 та отар фаолият кўрсатмоқда. Қизилқум кенгликларига туташиб кетган Учқир, Урганч, Раҳматбобо каби массивлар ҳудудида ястаниб ётган 256 минг гектардан ортиқроқ яйловда 15 минг бошдан ортиқ қўй-қўзи парваришланмоқда. Улар бош сонини кўпайтириш, рисоладагидек парваришлаш учун эса 72 нафар чўпон бириктирилган. Қоракўл тумани, "Бандбоши" ҚФЙда истиқомат қилувчи Абдумалик Жу¬маев ҳам мана, ўттиз беш йилдирки, сурув ортидан юради. Чўпонликнинг бор заҳ¬мат-у машаққатини зиммасига олган миришкор яқинда нафақат вилоятимиз, республикамизда биринчи бўлиб, чўл¬қу¬варлар учун махсус ишлаб чиқарилган "мобиль" уйни қабул қилиб олди. Унга бу имкониятни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Тараққиёт дастури, Глобал экологик жам¬ғармаси ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳукумати томонидан ҳамкорликда ишлаб чиқилган "Ўз¬бекистоннинг тоғли, ярим чўл ва чўл ландшафтларида суғорилмайдиган қурғоқчил ерларнинг рақобатли эксплуатация қилиниши натижасида ¬табиий ресурслардан фойдаланиш босимини камайтириш" ло¬йиҳаси яратиб берди.

—"Мобиль" уй ўз но¬ми билан ҳаракатланадиган, яъни кенг¬ликларда шатакка олган ҳолда бемалол кўчириб олиб юриладиган, 1,5 тонна "тош босадиган", узунлиги 3,5 метр, эни 2,5 ва баландлиги 2 метрга тенг бошпана,—дейди мазкур лойиҳа менежери, иқтисод фанлари док¬тори Тўлқин Фармонов.—Унинг ¬афзал жиҳатлари: томига қуёш батареяси ўрнатилган ва электр таъминоти, суюлтирилган табиий газ баллони, музлаткич, телевизор, ошхона жиҳозлари, уч кишига мўлжалланган йиғиладиган тўшак билан таъминланган. Уй 50 даража иссиқ ва 30 даражагача паст ҳароратга бардош беради. Республикада Қоракўл тумани ҳамда Жиззах вилоятининг Зомин ту¬мани чўлқуварлари учун атиги икки нусхада тайёрланган бу қурилманинг ишлаб чиқариш ҳуқуқини пойтахтдаги "Азия Трайлер" МЧЖ қўлга киритган. Уй нархи ҳозирча 58 миллион сўм¬га баҳоланди. Бироқ келгусида буюрт¬малардан келиб чиқиб, унинг таннархини 30 миллион сўмгача пасайтириш кўзда тутилган.

"Мобиль" уй табиий шароитда бир йил ку¬затувда бўлади. Уни янада такомиллаштириш, қў¬шимча қу¬лайликлар яратиш устида изланишлар давом этмоқда. Лойиҳа ташкилотчилари шу билан чегаралан¬масдан, ¬чорва моллари ва қўй-қўзиларни дезинфекциялаш, ула¬рни турли юқумли ка¬сал¬ликларга қарши эмлаш ва қирқиш тадбирлари билан боғлиқ 46 турдаги ветеринария воситалари ва асбоб-ан¬жомларни ҳам тақдим этдилар. Бундан ташқари, улар чўл ҳуду¬дидаги мавжуд артезиан қудуқ¬ларини қайта таъмирлаш бўйича ҳам истиқболли тавсия ва ишланмаларини амалиётга татбиқ этиш тараддудидалар.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.