Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 41 дан: 20.05.2017

Аждодларим — фахрим, оилам — бахтим менинг

Халқаро оила куни муносабати билан Бухоро муҳандислик-технология институтида шу мавзуда давра суҳбати ўтказилди.

Тадбир вилоят хотин-қизлар қўмитаси, республика "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бў¬лими ҳамда институт ҳамкорлигида ташкиллаштирилди. Давра суҳбатини БухМТИ ректори У.Муҳаммедханов кириш сўзи билан очди.

Тадбирда сўзга чиққан тиббиёт фанлари номзоди, доцент Матлаб Темирова, Халқаро қадимшунослик академияси доценти Азалшоҳ Ҳамроев ва бош¬қалар таъкидлаганидек, юртимизда олиб борилаётган кучли ижтимоий сиёсатнинг асл маъноси ҳам, оилани, онани, фар¬занд¬ни ва кексаларни ижтимоий ҳимоя қилишга қаратилгани билан аҳамиятлидир. Инсоният учун энг муқаддас қўрғон саналган оила муносабатлари қонун билан ҳимояланиши Бош қомусимизда ҳам алоҳида қайд этилган.

—Ҳаётнинг абадийлиги, авлодлар давомийлигини таъминлайдиган, урф-одат ва анъаналарни сақлайдиган, шу билан бирга жамиятга баркамол авлодни етиштириб берадиган тарбия ўчоғи аввало оиладир,—дейди "Оила" илмий-амалий маркази вилоят бўлими раҳбари Гули Тоирова.—15 май — Халқаро оила кунига бағишлаб, вилоятимизнинг барча ҳудудларида учрашувлар, давра суҳбатлари ташкил этилди. "Энг намунали оила", "Отам, онам ва мен—спортчилар оиласи", "Мустаҳкам оила—камолотимиз ва бахтимиз манбаи", "Оила мустаҳкамлиги—соғлом муҳит маҳсули" шиори остида ўтказилган мусобақалар, кўрик-танловлар ана шулар жумласидандир. Зеро, бу каби тадбирлар ёшларимизни оилага, демакки келажакка эътиборли қилиб тарбиялашда муҳим аҳамиятга эга.

Тадбирда Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол қаламига мансуб оила, муҳаббат, Ватан мавзуси¬даги гўзал ва бетакрор шеърларнинг шоир ва талабалар тилидан жаранг соч¬гани ёшлар қалбида муқаддас қўрғонга муҳаббат ва эҳтиром туйғуларини янада мустаҳкамлади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.