Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 40 дан: 17.05.2017

Ҳаракатлар стратегияси—мақсадлар мужассами

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг 2017 йил 7 февралдаги фармони билан тасдиқланган 2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси мамлакатимизнинг келгуси беш йилликдаги тараққиётини таъминлашда муҳим дастуриламал бўлиб хизмат қилади.

Бу муҳим ҳужжатда белгиланган вазифа ва мақсадлар меҳнат жамоалари ва жамоатчилик орасида кенг ўрганилмоқда.

Вобкент қишлоқ хўжалик касб-ҳунар коллежида Ўзбе¬кис¬тон "Миллий тикланиш" демократик партияси Марказий кенгаши ва Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги партия фракцияси билан ҳамкорликда "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси — фаолиятимиз дастури" мавзусида минтақавий давра суҳбати ташкил этилди.

Унда партиянинг вилоят ва Ромитан, Ғиждувон, Вобкент, Бухоро ва Шофиркон туманлари кенгашлари масъул ходимлари, маҳаллий Кенгашлар ¬депутатлари, жамоатчилик вакиллари ҳамда коллеж ўқувчилари иштирок этдилар. Тадбирда Ҳаракатлар страте¬гия¬сининг давлат ва жамият ри¬вожидаги аҳамияти, мамлакат тараққиёти бўйича белгиланган вазифаларни амалга оширишда фуқароларнинг фаоллигини, шахсий масъулиятини кучайтириш борасида фикр-мулоҳазалар ўртага ташланди.

Тадбирда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Феруза Ибрагимова ва Назир Собиров ўз маърузаларида Ҳаракатлар стратегиясининг биринчи — давлат ва жамият қурилиши тизимини такомиллаштиришнинг устувор йўналишларини чуқурроқ ўрганишга эътиборини қаратдилар.

—Биргина шу йилнинг ўзида йигирмадан ортиқ қонунларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш кўзда тутилаётгани халқимизнинг ижтимоий-ҳу¬қуқий ҳимоясини кучайишига хизмат қилади,—дейди Вобкент туман ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Лайло Шарипова.

Давра суҳбатида ёшлар ўзларини қизиқтирган саволларга батафсил жавоб олдилар.

Алишер ОБИДОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.