Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 40 дан: 17.05.2017

*Ёшлар фестивали

"Юксак маънавиятли авлод"

Республика Маънавият тарғибот маркази вилоят бўлими томонидан Бухоро муҳандислик-технология институтида ёшларнинг дунё¬қараши ва фикрлаш доирасини янада кенгайтириш, уларнинг маънавий баркамол шахс бўлиб, жамиятда ўз ўринларини топишлари ҳамда ўзлари қизиққан соҳанинг етук мутахассислари бўлиб етишишларига кўмаклашиш мақсадида ўтказила¬ётган "Юксак маънавиятли авлод" фестивалининг вилоят босқичи бўлиб ўтди.

Унда вилоятимиз шаҳар ва туманларидан 300 нафарга яқин ёшлар иштирок этди.

Фестиваль очилиш маросимида элимиз ардоғидаги санъаткорлар Теша Мўминов, Соҳибжон Ниёзов ва бошқалар сўзга чиқдилар.

Улар ёшларга тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш лозимлигини таъкидлашди.

Тадбирда 14 ёшдан 25 ёшгача бўлган йигит-қизлар бадиий ва техник ижод намуналарини ҳамда билим салоҳиятларини намойиш этишди.

—Фестивалнинг замонавий илм-фан йўналишида кўп функцияли локал даволовчи камера лойиҳаси билан қатнашдим,—дейди Бухоро давлат тиббиёт инс¬титутининг 4-босқич талабаси, ушбу йўналиш ғолиби Ибоджон Исмоилов. —Ускуна ҳар қандай куйиш ва тери касалликларини бартараф этишга ёрдам беради. Афзаллиги шундаки, аппаратни маҳаллий шароитда ҳам ясашнинг имкони бор.

Шунингдек, яна бир қатор йўналишлар бўйича тегишли ёш тоифаларида Когон туманидан Алишер Аброров ва Саида Бешимовалар (Ўз асарида миллийликни акс эттирган рассом), жондорлик Моҳичеҳра Салимова, ¬Бухоро шаҳридан Шахзод Аҳматов (Ватан куйчиси), Ғиждувон туманидан Беҳзод Орзуқулов, Санжар Ҳам¬дамовлар (Президент асарлари билимдони), вобкентлик Шаҳзод Шавкатов, Бухоро шаҳридан Равшан Жаҳонов (Энг иқтидорли ҳунарманд), ромитанлик Жасур Латипов, Ғиждувон туманидан Ситорабону Салимова (Энг янги тарих билимдони), жондорлик Бибихоним Ҳайдарова ҳамда когонлик Зухро Зувайдинова (Ўз асарида миллийликни акс эттирган дизайнер) лар ғолибликни қўлга киритишди.

Эътироф этилганлар фес¬тивалнинг республика босқичида қатнашиш ҳу¬қуқини қўлга киритишди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.