Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 40 дан: 17.05.2017

Оммавий югуриш ғолиблари

Суратда: бир гуруҳ ғолиблар. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси ташаб¬буси билан мамлакатимиз ҳудудлари бўйлаб корхона, ташкилот ва муассасаларда фаолият кўрсатаётган ходимлар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш, айниқса, ёшларни спорт турларига кенг жалб қилиш мақсадида "Саломатлик сари" республика оммавий югуриш тадбири ўтказилди.

Вилоятимизда мазкур югуриш йўналишида 300 нафарга яқин ишчи ходим ва ёшлар иштирок этди.

Марафон қатнашчилари бўл¬ган хотин-қизлар ва эркаклар гуруҳларга бўлинган ҳолда белгиланган йўналишни босиб ўтишди.

Қизғин беллашувлар остида кечган мусобақада тегишли ёш тоифасида Фаррух Ғайбуллаев, Ил¬ҳом Камолов ва Ҳамро Чориев, Альбина Гарифулина, Дилафруз Остонова ҳамда Рухсора Рўзиевалар ғолиб бўлишди.

Бундан ташқари югуриш тадбирида фаоллик кўрсатган 30 нафар қатнашчи "Энг ёши улуғ иштирокчи", "Ғалабага бўлган интилиши учун", "Энг ёш иштирокчи" каби кўплаб номинациялар бўйича рағбатлантирилди.

Пешқадамлар сафидаги иштирокчиларга диплом ва эсдалик сов¬ғалари топширилди.

Раҳматжон ФАЙЗИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.