Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 40 дан: 17.05.2017

*Ўзбекистон—Хитой ҳамкорлиги

Қўшма корхона салоҳияти ошмоқда

Суратларда: илғор ишчилар Гул¬ҳаё Хўжақулова ва Шарофат Қобилова; корхона биносининг умумий кўриниши. Сергей ПОЛЕТАЕВ олган суратлар.

Мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантиришга берилаётган эътибор, шунингдек, хорижий сармоядорлар учун қулай инвестиция муҳити яратилгани самарасида ҳамкорликдаги ишлаб чиқаришлар доираси кенгайиб бораётир. Бугунги кунда Бухоро вилоятида йигирмадан ортиқ мамлакатларнинг шерикчилик улуши асосида 69 та, жумладан, Хитой билан бешта қўшма корхона фаолият кўрсатмоқда.

Салоҳиятли экспортчи субъектлар ҳақида сўз борганда, албатта, Чин юртилик шериклар билан ҳамкорликда тузилган "Бухоро бриллиант силк" корхонаси ҳам тилга олинади.

Таъкидлаш керак, пиллани қайта ишлайдиган мазкур субъектнинг ипак тола калавалари жаҳон бозорида жуда харидоргир. Бу маҳсулотнинг асосий қисми хорижлик буюртмачиларга жўнатилмоқда. Ўтган йили Ҳиндистон, Эрон, Туркия ва Вьетнам мамлакатларига 2,5 миллион АҚШ доллари миқдорида ипак тола экспорти амалга оширилди. Жорий йилда бу кўрсаткични 3,5 миллион АҚШ долларига етказиш мўлжалланган.

Корхонада маҳсулотни чуқур қайта ишлашга ҳам алоҳида эътибор қаратилган. Ўтган йилдан бошлаб бу ерда ипак калаванинг бир қисмини тайёр маҳсулотга айлантириш йўлга қўйилди. Яна эътиборли жиҳати шуки, икки миллион АҚШ доллари қийматига тенг лойиҳа корхонанинг ўз маблағлари ҳисобига амалга оширилди. Шу тариқа, 50 нафарга яқин янги иш ўрни яратилган цехда турли ўлчамли, кўринишли ва рангдаги "Юлдузлар", "Баҳор", "Бинафша", "Настарин", "Атиргул", "Ёмғир", "Камалак" каби кўплаб номдаги табиий, экологик тоза матолар ишлаб чиқарилиб, ички бозорга етказиб берилмоқда.

Жорий йил март ойида мамлакатимиз Президенти Ш.Мирзиёев Бухоро вилоятига сафари дастури дои¬расида "Бухоро бриллиант силк" қўшма корхонасида ҳам бўлди. Давлат раҳбари субъект фаолиятини янада ривожлантиришга доир лойиҳалар билан танишаркан, ишлаб чиқариш самарадорлигини янада ошириш бўйича ўз таклиф ва тавсияларини илгари сурди.

—Биз Президентимиз кўрсатмаси асосида мато ишлаб чиқариш цехини янада кенгайтириш режасини амалга оширишга киришяпмиз,—дейди корхона директорининг ўринбосари Муртазо Қодиров.—Бунда "Ўзсаноатқурилишбанк" Бухоро минтақавий филиали томонидан ажратиладиган 8 миллион АҚШ доллари миқдоридаги кредит учун тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди. Бу маблағ ҳисобига цехимизда хориждан келтириладиган энг замонавий ва унумдорлиги юқори ўнта тўқув дастгоҳи ҳамда матони пардозлаш ва бўяш ускуналари ўрнатилади. Лойиҳа тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришни ҳозиргидан икки бараварга оширишни кўзда тутади. Бу нафақат ички бозорни, айни ¬пайтда матомизга катта қизиқиш билдираётган Италия ва Россиядаги бўлғуси буюртмачиларимиз эҳтиёжини ҳам қондириш имконини беради. Шунингдек, бу ерда йирик тикувчилик цехи ҳам ташкил этилади. Демак, янги иш ўрни сони ва экспорт салоҳияти янада ошади.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.