Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 40 дан: 17.05.2017

"Ипак ва зираворлар" фестивали олдидан

Барча йўллар Бухорода туташади

—Бухорога келаётган ту¬рист¬лар оқимини кўпайтириш, сайёҳлик инфратузил¬масини ривожлантириш, миллий ҳу-нармандчиликни та¬раққий эттириш мақсадлари кўзланган XVI халқаро "Ипак ва зираворлар" фестивали жорий йилнинг 26-28 май кунлари бўлиб ўтади,—дейди мазкур тадбирга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича дои¬мий фаолият кўрсатувчи таш-килий қўмита аъзоси Ботир Норбоев.—Марказий Осиё ва республикамиз барча вилоятларидан ана шу фестивалга ташриф буюрадиган меҳмонларнинг турли транспорт воситаларидан фойдаланишларида ҳеч қандай муаммо бўлмайди.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармасидан бизга хабар беришларича, ҳар йили "Ипак ва зираворлар" фестивалига 5 минг нафарга яқин сайёҳ келади. Ана шу меҳмонларга қулай транспорт хизмати кўр¬сатиш мақсадида фуқаро авиацияси ва темир йўл корхоналари ўз иш жадвалларига тегишли ўзгартиришлар киритдилар.

—Бизнинг жамоамиз ушбу тадбирга олдиндан ҳозирлик кўрди. Шу боисдан ишонч билан айта оламизки, меҳмон¬ларни ҳаво лайнерларида ташишда ҳеч қандай муаммолар юзага келмайди,—дейди "Бухоро" халқаро аэропорти йў¬ловчиларни ташишни ташкил этиш хизмати бошлиғи Маҳмуд Раҳматов.—Самолётда учмоқчи бўлган йўловчилар оқимининг анча ортиши эҳтимоли борлиги ҳам ҳисобга олиниб, аэропорт фаолиятида қўшимча чора-тадбирлар кўрилиши мумкин. Са¬молётлар ҳар куни шарқий йў¬налишда—Тошкент ва Фарғонага 2 ва 3 рейсдан парвоз қилади. Тадбир ўтадиган жума, шанба ва якшанба кунлари пойтахтга Боинг-757, 764 ва А-320 улкан самолётлари учади. Бундан таш¬қари фестиваль кунлари одатдаги самолётлар кўплаб йў¬лов¬чиларни бортига оладиган ИЛ-114-100 ва А-320 ҳаво лайнерларига алмаштирилиши мумкин.

Тадбир кунлари "Бухоро" темир йўл вокзали жамоаси ҳам меҳмонларга юқори сифатли хизмат кўрсатиш чора-тадбирларини белгилаган. Фестиваль кунлари одатдагидек Тошкентдан шариф шаҳримизга ва Бухородан пойтахтга бир неча поездлар қатнайди. Жумладан, тезюрар "Шарқ" ва ўта тезликдаги "Афросиёб" замонавий поездлари йўловчилар хизматида бўлади. Бундан ташқари жума ва якшанба кунлари, қўшимча равишда соат 16.30 да пойтахтга жўнайдиган "Шарқ" поезди, шунингдек, ҳафтасига 2 марта Андижонга борадиган поезд қатнови ҳам йўлга қўйилган. Ҳар куни оқшомда ҳаракатини бошлайдиган "Бухоро—Тошкент" поезди ҳам йўловчилар ва меҳмонлар учун ғоят қулай.

—Фестиваль муносабати билан зарурат туғилганда, поездларга қўшимча вагонларни улаш чора-тадбирлари белгиланган,—дейди вокзал бошлиғи Элёр Набиев.—Хуллас, тадбир меҳмонлари ва хорижлик сайёҳларга замонавий талабларга жавоб берадиган даражадаги темир йўл хизмати кўрсатилади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.