Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 39 дан: 13.05.2017

Ҳудудий комиссия йиғилиши

Вилоят ички ишлар бошқармасида халқ депутатлари вилоят Кенгаши ҳузуридаги Ички ишлар ор¬ганларининг жиноятчиликка қарши курашиш ва ҳу¬қуқбузарликлар профилактикаси борасидаги фаолияти устидан парламент ва жамоатчилик назоратини амалга ошириш бўйича ҳудудий комиссиясининг йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишни вилоят прокурори, комиссия раиси ўринбосари Б. Валиев бошқариб борди.

Таъкидландики, вилоятимизда фуқароларнинг хавфсизлигини таъминлаш, уларнинг қонуний ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқ-тартиботни янада мустаҳкамлашга қаратилган мақсадли ва тизимли чора-тадбирлар амалга ошириб келинмоқда. Мазкур соҳага доир қабул қилинган бир қатор ҳуқуқий ҳужжатлар асосида вилоятдаги ички ишлар идоралари ҳамда давлат бош¬қаруви органлари, фуқаролик жа¬мияти институтлари ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш борасида ¬ўзаро ҳамкорликда фаолият олиб бормоқда.

Бироқ шунга қарамай, вилоятда содир этилган ва фош қилинмаётган жиноятлар сонининг ортиб бораётгани аҳолининг ҳақли эътирозига сабаб бўлмоқда. Ушбу салбий ҳолатлар ҳозирги мураккаб шароитда воҳамиз аҳолисининг кафолатланган хавфсизлигини таъминлаш, ҳудудларда ҳуқуқ-тартиботни сақлаш ҳамда мустаҳкамлаш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва бар¬ҳам бериш, аввало, уларнинг профилактикасини янада самарали ташкил этиш заруратини келтириб чиқармоқда.

Йиғилишда ана шулар ҳақида сўз борар экан, вилоят ИИБ ҳузурида махсус штаб фаолиятини ташкил этиш, содир этилган жиноятларни "иссиқ изида" фош этиб, жамоатчилик муҳокамасида кўриб чиқиш, ҳар бир корхона ва ташкилот раҳбари томонидан ўз ходимлари орасида профилактик суҳбатлар ўтказиш, ҳу¬дудларда жамоатчилик постларини ташкил этиш, узоқ муддат хорижда бўлиб қайтган фуқароларнинг соғлиғини назорат қилиш, таълим муассасаларида давомат тадбирларини таъминлаш лозимлиги алоҳида қайд этилди. Шунингдек, мазкур жараёнларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг ёритиш ва унда аҳолининг иштирокини таъминлаш, ўзини ўзи бошқариш органлари билан ҳамкорликни янада кенгайтириш лозимлиги таъкидланди.

Йиғилишда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Раиси Н. Йўлдошев сўзга чиқди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.