Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 39 дан: 13.05.2017

*Ҳокимлик соати

Долзарб масалалар муҳокамаси

Жорий йилнинг 10 май куни вилоят ҳокимлик соа¬ти йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди.

Йиғилишда вилоят Кенгаши депутатлари, вилоят ҳо¬кими ўринбосарлари, ҳо¬кимлик аппарати масъул ходимлари, шаҳар, туманлар ҳокимлари, уларнинг ўринбосарлари, корхона, ташкилот, муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашдилар.

Ҳокимлик соати йиғилишида дастлаб Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2017 йил 10-11 март кунлари Бухоро вилоятига ташрифи давомида берилган топшириқлар ижроси тўғрисидаги масала муҳокама қилинди.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 март¬даги "2017-2019 йиллар даврида деҳқон бозорларини реконструкция қи¬лиш ва уларнинг ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш дастурини тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори ижросининг бориши ҳамда вилоятдаги мавжуд бозорларни асосий турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан кафолатли тўлдириш, нархларнинг барқарор сақланишини таъминлаш бўйича олиб борилаётган ишлар тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Йиғилишда вилоят ҳо¬кими томонидан шаҳар ва туманларда тадбиркор ҳамда ишбилармонлар билан ўтказилган учрашувларда кўтарилган масалаларнинг ижроси, шаҳар ва туманлардаги маҳалла ҳамда оилаларда ижтимоий-маънавий муҳит ва муаммоларни ўрганиш, аниқланган муаммоларни ҳал этиш бўйича ташкил этилган ишчи гуруҳларининг фаолияти самарадорлиги масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Вилоят раҳбари тадбиркорлар муаммоларини ҳал этиш, аҳоли турмуш даражасини ошириш масалалари ҳокимликлар, корхона-ташкилотларнинг энг асосий иш йўналишларидан бири эканлигини таъкидлаб, ҳудудлардаги мулоқотлар жараёнида билдирилган ҳар бир мурожаат эгаси ўрнида ўзини қўйиб, муаммо ечимига шу нуқтаи назардан ёндашиши лозимлигини, улар муаммоларини жойида ҳал этишга кўмаклашиш зарурлигини алоҳида уқтирди.

Ҳокимлик соатида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 7 апрелдаги "2017 йилда ижтимоий соҳа объектларини қуриш, реконструкция қи¬лиш ва мукаммал таъмирлашни ташкил қилишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ҳамда 2017 йил 13 январдаги "2017-2020 йилларда шаҳарларда арзон кўп квартирали уйларни қуриш ва реконструкция қилиш Дастурини самарали амалга ошириш борасидаги қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги қарорлари ижросининг бориши ҳам батафсил таҳлил қилинди.

Шунингдек, кун тартибидаги бошқа бир қатор долзарб масалалар ҳам муҳокама этилди.

Ниҳоятда танқидий руҳда ўтказилган йиғилиш давомида кун тартибидаги масалалар бўйича камчиликларга йўл қўйган ҳудудий ҳокимликлар, корхона ва ташкилотлар раҳбарларига тегишли чоралар кўрилди. Муаммоларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар берилди.

Вилоят ҳокимлиги аппарати ахборот хизмати.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.