Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 39 дан: 13.05.2017

Ёш тадбиркорларнинг бизнес форуми

Суратда: тадбирдан лавҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Бухоро давлат университетида вилоят ҳокимлиги, Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати — Ўзбекистон Либерал-демократик партияси вилоят кенгаши ҳамда "Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати вилоят кенгаши ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирокида "Халқ бой бўлса, давлат ҳам бой ва қудратли бўлади" мавзусида ёш тадбиркорлар бизнес форуми бўлиб ўтди.

Форумда ёш тадбиркорлар, инновацион ғоя муаллифлари, ўз бизнесини бошламоқчи бўлган касб-ҳунар коллежлари битирувчилари, маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар қатлами вакиллари билан бирга корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари қатнашди.

Форумда вилоят ҳокими, Олий Мажлис Сенати аъзоси Ў. Барноев сўзга чиқди.

Таъкидлаш жоизки, юртимизда аҳоли турмуш ¬фаровонлигини янада ошириш бугунги кунда барча ¬соҳаларда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг бош мезонига айланган. Хусусан, ёшларни, айниқса касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини иш билан таъминлаш давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда. Бизнес форум мамлакатимизда ёш тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш ва улар учун яратиб берилаётган имкониятлар кўламини янада кенгайтириш масалаларига бағишланди.

Тадбирнинг асосий қисмида инновацион ғоя муаллифлари, ёш тадбиркорлар ва тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўлган ёшларнинг лойиҳалари тақдимотлари бўлиб ўтди.

Форум доирасида вилоят раҳбари Ўктам Барноевнинг ёшлар билан очиқ мулоқоти ташкил этилди.

Мулоқот давомида ёш¬ларнинг тадбиркорлик соҳасида ўзларини қизиқтираётган саволларига батафсил жавоблар берилди ҳамда уларни қийнаётган муаммоларни бартараф этиш юзасидан тегишли чоралар кўриш бўйича вазифалар белгилаб олинди.

—Асосий эътиборни ўз бизнесини бошламоқчи бўл¬ган касб-ҳунар коллежи битирувчилари ва инновацион ғоя муаллифларининг лойиҳаларини амалга оширишга кў¬маклашиш, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга қаратиш лозим,—дейди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Жамол Носиров.—Бу эса янги иш ўринлари яратиш ва касб-ҳунар коллежлари битирувчиларини тадбиркорликка кенг жалб этишга ёрдам беради.

—Мен биринчи маротаба бундай форумда иштирок этдим. Форумда туризм соҳасини ривожлантириш бўйича лойиҳамнинг тақдимотини ўтказдим ва бу ло¬йиҳани амалга ошириш учун керакли тавсиялар олдим. Форум доирасида ташкил этилган кўргазма менда жуда катта таассурот қолдирди. Бу келажакда ўз бизнесимни ташкил этишимга катта ёрдам беради,—дейди тадбиркорлик фаолиятини бошламоқчи бўл¬ган Ҳикматулло Тўраев биз билан суҳбатда.

Форум якунида бу каби ёшлар иштирокидаги тадбирларни вилоятнинг барча туман ва шаҳарларида ташкил этишга келишиб олинди.

Тадбир сўнгида форумда фаол иштирок этган ёшлар тақдирландилар.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.