Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 39 дан: 13.05.2017

2017 йил — Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили

Депутат ва сенаторлар Вобкент туманида ислоҳотларнинг боришини ўрганди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзоларининг бир гуруҳи Вобкент туманида ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳоли турмуш даражасини янада юксалтириш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш борасида амалга оширилаётган ишлар билан танишди.

Ўрганиш якунлари халқ депутатлари туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида муҳокама қилинди. Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси депутатлари ва сенаторлар, маҳаллий ҳокимият бошқа¬руви органлари, фаоллар, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари иштирок этди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ў.Холов, Сенат қўмитаси раиси ўринбосари Г. Алимова, вилоят ҳокими ўринбосари, хотин-қизлар қўмитаси раиси Ш.Наврўзова ва ¬бошқалар ҳудудни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, тадбиркорлик субъектларини қўл¬лаб-қувватлаш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва бошқа қатор йўналишларда муайян ютуқларга эришилаётганини таъкидлади.

Президентимизнинг 2017 йил 7 февралдаги "Ўзбекистон Республикасини янада ривожлантириш бўйича Ҳаракатлар стратегияси тўғрисида"ги фармонида белгиланган бешта устувор йўналиш билан боғлиқ ¬вазифалар ижроси доирасида ижтимоий-иқтисодий ривожланишга қаратилган 23 лойиҳа амалга оширилган. Аҳолига қўшимча даромад манбаи яратишга кўмаклашиш мақсадида тижорат банклари томонидан 1 минг 77 хонадонга 7 миллиард 323 миллион сўм, шунингдек, касб-ҳунар коллежларининг 23 нафар битирувчисига ўз тадбиркорлик фаолиятини бошлаши учун 173,5 миллион сўм кредит ажратилган.

Ўрганиш давомида 300 дан ортиқ хонадон, кўплаб маҳаллий давлат органлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари, ижтимоий соҳа муассаса ҳамда ташкилотлари, тадбиркорлик субъектлари вакиллари билан учрашувлар ўтказилди.

Сессияда ҳудуд ижтимоий-иқтисодий ривожланишида жиддий камчиликлар ҳам ¬мавжудлиги қайд этилди. ¬Масалан, бугунги кунда фаолият юритмаётган фермер хўжаликларини тугатиш ёки ишини тиклаш бўйича қатъий чоралар кўрилмаган. Туманда гўшт, сут ва терини қайта ишлаш бўйича бирорта ҳам корхона ташкил этилмаган. Ҳолбуки, ҳудудда етарли хомашё мавжуд.

Туманда тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини яхшилаш борасида ижобий ўзгаришлар бўлса-да, ҳали ечимталаб муаммолар ҳам кўп. Хусусан, олий маълумотли шифокорлар етишмайди. Агар вилоятда ҳар 10 минг аҳолига ўртача 28,5 шифокор тўғри келса, Вобкент туманида бу кўрсаткич 13,4 тани ташкил этади. Бугунги кунда 23 нафар олий маълумотли шифокорга эҳтиёж бор. Натижада айрим ҳолларда тез ёрдам чақириғи амалга оширилганда бемор ўрта махсус маълумотли мутахассис томонидан кўрикдан ўтказилади. Туман тиббиёт бирлашмасида дори воситалари билан таъминланганлик даражаси 40 фоиз.

Аҳолини ичимлик суви билан таъминлашнинг аҳволи ҳам кўнгилдагидек эмаслигига алоҳида эътибор қаратилди. "Сув-оқова" корхонаси туман бўлимига тегишли "Марказ" ва "Нарчоқ" сув қувурлари тизими таъмирталаблиги сабаб фаолият кўрсатмаётир. Умуман, филиал тасарруфидаги жами узунлиги 226 километрлик қувурларнинг 65 километри шундай ҳолатда.

Амалий танқид руҳида ўтган сессияда ижтимоий-иқтисодий ривожланиш борасида мавжуд муаммоларни ўнглаш бўйича атрофлича фикр алмашилди.

—Амалга оширилаётган ишлар самарадорлигини таъминлашда маҳаллий давлат органларининг ижро интизоми ва ташаббускорлиги, халқ депутатлари туман Кенгаши, доимий комиссиялар, партия депутатлик гуруҳлари фаоллиги, жамоатчилик на¬зоратини янада кучайтириш зарур,—деди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати Ш.Бафоев.—Ҳудудда 55 фу¬қароларнинг ўзини ўзи бош¬қариш органи фаолият кўрсатмоқда. Улар ижтимоий ва иқтисодий масалаларни ҳал этишда катта куч. Бунинг учун мазкур органлар ўз ваколатларидан самарали фойдаланиши, таълим, соғлиқни сақлаш, коммунал хизмат кўрсатиш идораларининг ҳудудий тизимлари, бандликка кўмаклашиш маркази раҳбарларининг ҳисоботларини эшитиб бориши, маҳалла йиғини қабул қилган тегишли қарорлар ижросини назоратга олиши керак.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.