Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 38 дан: 10.05.2017

Фидойи офицер жасорати ёдга олинди

Когонлик ҳарбий хизматчи, лейтенант Фаррух Адилов республикамиз Мудофаа вазирлиги тизимида офицерлик бурчини бажараётган вақтида қаҳрамонларча ҳалок бўлган эди. Унинг оиласидан хабардор бўлиб, зарур моддий ва маънавий кўмак беришни ўз зиммасига олган Тошкент ирригация ва мелиорация институти Бухоро филиали бир гуруҳ профессор-ўқитувчилари ва жамоат ташкилотлари вакиллари марҳумнинг хонадонида бўлиб, унинг падари бузруквори Фарҳод ака, волидаи муҳтарамаси Хурмо опа ва турмуш ўртоғи Сожида Саидовалар билан учрашдилар.

Филиал директори Р.Му¬сурманов уларни умумхалқ байрами — Хотира ва қадр¬лаш куни билан табриклар экан, Ватанимиз мустақиллигини ҳимоя қи¬лишга ёш умрини бахшида этган Фаррух Адиловнинг ёрқин хотираси ¬юртдошларимиз, талаба ёш-лар қалбида мангу сақланажагини билдирди ҳамда марҳумнинг оила аъзоларига ўқув юрти жамоасининг совғаларини топширди.

Учрашувда "Камолот" ЁИҲнинг филиалдаги бошланғич ташкилоти етакчиси Б. Ахмадов халқимизнинг тинчлиги йўлида жонини фидо этган бу офицер хотирасига бағишлаб ёзган "Қалқон акам" шеърини ўқиб берди.

Рўзигул БОЗОРОВА, ТИМИ Бухоро филиали маънавият-маърифат ва иқтидорли талабалар билан ишлаш бўлими бошлиғи.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.