Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 38 дан: 10.05.2017

Отам билан фахрланаман

Отам—Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Қодир Жумаев шу йил 95 ёшни қарши олдилар. Собиқ жангчи, камтарину камсуқум отамни, нафақат қишлоғимиз, балки бутун туманда ҳурмат қилишади. Байрамларда, шонли саналарда уйимиздан одам аримайди.

Президентимиз Фармонига биноан Иккинчи жаҳон уруши иштирокчилари қатори отамга ҳам Хотира ва қадрлаш куни муносабати ¬билан пул мукофоти ва сов¬ға-саломлар топширилди. Дарвоқе, уруш йиллари отам кўрсатган мард¬лигу жасорат ҳар қанча таҳсинга лойиқ.

Немис босқинчиларига қарши кураш бошланган йилда отам айни навқирон ёшда бўлганлар. Ўша йилнинг кузида қишлоғимиздан фронтга чақирилган тўрт йигит сафида отам ва амаким Абдулла ака ҳам бор эди. Дадам Сталин¬град, Воронеж, Курск, Смоленск ва Польшанинг бир қатор шаҳарларини душмандан озод қилишда қатнашиб, оғир ярадор бўлганлар. Белецк шаҳрини душмандан тозалаш учун кечган жанг¬ларнинг бирида тупроқ остида қолиб, анчагача ҳушсиз ётганлар. Мурдаларни кўмишга келган маҳаллий аҳоли вакилларидан бирининг ҳушёрлиги туфайли тупроқ остидан қазиб олиниб, даволанишга юборилган.

Отам 1948 йилда қишлоғимизга қайт¬ганлар. У киши билан бирга кетган амаким ва икки нафар тенг¬дошларига бу бахт насиб этмади. Уйланиб, фарзанд кўрган отам 35 йил давомида хўжалик машина-трактор паркида чилангар бўлиб ишлаб, меҳнат фронтида ҳам ўзларига топширилган ишни сидқидилдан адо этдилар. Онам Ҳикоят Умарова билан ярим аср умргузаронлик қилдилар ҳамда қатор фарзанд, невараларни тарбияладилар. Онам оламдан ўтгач, келинлари, менинг рафиқам Ҳафиза Шукурова қаровида яшаб келмоқдалар.

Жасур жангчи, меҳнатда фидойи отам Қодир Жумаев уруш йиллари кўрсатган қаҳрамонликлари учун қатор орден ва медалларга сазовор бўлганлар. Аммо истиқлол йилларида таъсис этилган "Жасорат" медалини ҳар нарсадан устун санаб, доимо ёстиқлари остида асраб келадилар. Юртимизга тинч¬лик, осойишталик тилаб, қўллари мудом дуода.

Ғиждувон тумани Работиқози қишлоғида яшовчи Қоир Жумаевнинг отаси Қодир Жумаев ҳақида айтган бу илиқ сўзлари нафақат фарзанднинг, балки бутун элнинг фашизмга қарши жангларда мардлик кўрсатган фидойи инсонларга ҳурмат эҳтироми белгисидир. Улар ҳақида сўз юритганимизда қалбимиз фахр ва ифтихор ҳисларига тўлади.

Зуҳра ҚУРБОНОВА, журналист.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.