Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 38 дан: 10.05.2017

Зукко олим, камтарин устоз

Ўзбек тилшунослигининг ривожига улкан ҳисса қўшган фидойи инсон, филология фанлари доктори, профессор Ҳамид Неъматов ҳаёт бўлганида бу йил 75 ёшни қаршиларди. Ушбу атоқли олимни хотирлаш, унинг илмий-маърифий меросини ўрганиш мақсадида Бухоро давлат университетида "Ўз¬бек филологиясининг долзарб муаммолари" мавзусида республика илмий-амалий анжумани бўлиб ўтди. Республика Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Тошкент давлат ўзбек тили ва адабиёти университети, БухДУнинг ўзбек тилшунослиги кафедраси томонидан ўт¬казилган мазкур конференцияда мамлакатимиздаги турли олий таълим муассасалари профессор-ўқитувчи¬лари, лингвистлар, тад¬қиқотчилар, талабалар иштирок этишди.

Тадбирда сўзга чиққанлар Ҳ.Неъматовнинг ҳаёт йўли, ёрқин шахсияти, инсоний фазилатлари, шунингдек, миллий тилшунослигимизда айнан у тамал тошини қўйган формал лингвистик йўналишнинг аҳа¬мияти ҳамда бугунги ютуқлари хусусида тўхталишди. Чунончи, Тошкент ДЎТАУ профессори Бахтиёр Менглиев, фалсафа фанлари доктори Сулаймон Иноятов, Андижон давлат университети профессори Шоҳида Шаҳобиддиновалар унинг устоз сифатида ёшларга ғамхўр ва талабчан, чин олимларга хос камтар, жонкуяр бўлганини таъкидлашди. Ўз навбатида Қўқон давлат педагогика институти ўқитувчилари Одилжон Бозоров, Илҳом Мадраҳимовлар маърифат дарғасининг серқирра фаолияти, тилшунослик илмини турли фанлар, жумладан фалсафа билан ўзаро боғлиқликда ўргангани, шу асосда ¬яратган тадқиқотлари ҳақида тўпланганларга сўз¬лаб беришди.

Тадбирда, шунингдек, талабалар томонидан зукко олимнинг умр йў¬лидан ҳикоя қи¬лувчи саҳна кўринишлари ижро этилди.

Р. ИСТАМОВ.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.