Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 37 дан: 06.05.2017

*Меҳр-мурувват акцияси

Дунёга ибрат бўладиган ташаббус

Юртимизда аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини моддий ва маънавий қўллаб-қувватлаш, жамиятда ўзаро ҳамжиҳатлик, меҳр-оқибат, бағрикенглик ва хайр-саховат муҳитини янада мустаҳкамлаш мақсадида қатор ибратли ишлар амалга ошириб келинаётир. "Халқ ¬би¬лан мулоқот ва инсон манфаатлари йили" Давлат дас¬тури ижроси бўйича хал¬қимизга хос эзгу ишлар кўламини кенгайтириш, инсон манфаатларини ҳимоя қилиш мақсадида "Президент эътибори—мурувват тадбирларида" шио¬ри остида ўтказилаётган хайрия маросимлари доирасида вилоятимиздаги ижтимоий ҳимояга муҳтож 231 оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилиши белгиланган.

Ромитан туманидан бошланган тантаналар кўтаринкилик билан нишонланди. Суннат тўйлари ҳудуднинг энг кўркам ва шинам масканларидан бири — "Файз" тўйхонасида ташкил этилди. Махсус безатилган автобусда тўйхонага олиб келинган 21 нафар тўйболани бу ерда жамоатчилик вакиллари, нуронийлар, болаларнинг қариндошлари, миллий либосдаги бир гуруҳ йигит-қизлар, дорбозлар доираю карнай-сурнай садолари остида кутиб олишди.

Тантанани "Нуроний" жамғармаси туман бўлими кенгаши раиси Т. Бақоев кириш сўзи билан очар экан, юртимиз бўйлаб кенг қулоч ёйган бундай тадбирлар давлатимиз ва ҳукуматимизнинг ҳар бир фуқарога алоҳида эътибори ҳамда ғамхўрлигининг нишонаси эканини таъкидлади.

Тўйболаларга вилоят ҳокимлиги, касаба уюшмалари, ҳомий ташкилотларнинг сов¬ғалари, бадиий адабиётлар тўплами, Халқ банкининг туман бўлимида улар номига очилган омонат дафтарчалари тантанали равишда топширилди.

Вилоят қўғирчоқ театри артистлари ва бошқа санъаткорлар, тумандаги 1- ҳамда ¬3-сон мактабгача таълим муассасалари тарбияланувчиларининг чиқишлари болажонларга бир олам завқ бағишлади.

Бухоро шаҳридаги "Паризод" тўйхонаси ҳам эрта тонг¬дан гавжум бўлди. Бу ерда шаҳардаги 15 нафар кам таъминланган оила фарзандларининг суннат тўйлари ўтказилди. Тантанани Бухоро шаҳар ҳокими И. Фармонов кириш сўзи билан очиб, тўйболалар ва уларнинг яқинларини табриклади ҳам¬да қимматбаҳо совғаларни топширди.

—Муҳтожларга ёрдам, хайр-саховат қилиш азалдан халқимизнинг қон-қонига сингиб кетган қадриятлардан саналади,—дейди Ўзбекистон Қаҳрамони Муяссар Темирова.—Ушбу анъаналар асрлар давомида сайқалланиб, ўзгача маъно ва мазмун касб этмоқдаки, улар бугун давлатимиз сиёсати даражасига кўтарилгани ҳам шунинг исботи. Бундай маънавий юксалишлар рўй бераётган диёрда инсон қадри эъзоз топади, меҳр-оқибат, тотувлик тушунчалари улуғвор ниятлар билан уйғунлашиб, элни бирдамликка чорлайди. Юртимиз бўйлаб 3401 нафар боланинг суннат тўйи ўтказиб берилиши ҳар жиҳатдан эътиборга молик.

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.