Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 36 дан: 03.05.2017

* Осиё чемпионати

Медаллар муборак, бухоролик шашкачилар!

Тошкентда турли ёш тоифаларида шашка бўйича Осиё чемпионати бўлиб ўтди. Ўндан зиёд мамлакат вакиллари иштирокидаги ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон спортчилари умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллашди.

Бу муваффақиятда вилоятимиз вакилларининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Мусобақа доирасидаги 64 катакли шашка баҳсларида 9 ёшгача бўлган болалар ўртасида Амир Шаҳобов блиц ва рапид(тезкор) ҳамда классик йўналишларда чемпионликни қўлга киритди. Файзиддин Омонов эса рапидда иккинчи ўринни эгаллади. Қизлар баҳсида Шаҳина Ахмедова блицда олтин, рапидда кумуш, Самира Каҳҳорова блицда бронза медалига муносиблигини исботлади.

11 ёшгача бўлган болалар даврасида эса Беҳзод Халиловга блиц ва классикда олтин ҳамда рапидда бронза медали насиб этди.Алиризо Салимов блиц ва классикда иккинчи ўринни қўлга киритди. Асал Ботирова рапидда кумуш, блицда бронза медали, Шаҳзода Файзуллаева рапидда учинчи ўринга сазовор бўлди.

14 ёшлилар гуруҳида қатнашган вакилимиз Назарбек Абдурасулов классик йўналишида олтин, рапидда кумуш медаль билан тақдирланди.

20 ёшгача бўлган қизлар даврасида Сарвиноз Ҳасанова учта совринга сазовор бўлди.У классик баҳсларда кумуш, блиц ва рапид йўналишларида бронза медалини қўлга киритди. Эътиборли жиҳати шундаки, ушбу чемпионатда Сарвиноз халқаро тоифадаги спорт устаси унвони талабини ҳам бажарди.

20 ёшдан катта эркаклар гуруҳида дона сурган Саидқосим Алиев рапид баҳсида иккинчи ўринни эгаллади.

Мусобақа якунларига кўра Амир Шахобов, Беҳзод Халилов, Назарбек Абдурасулов, Шахина Ахмедова, Сарвиноз Ҳасанова, Асал Ботирова Болгарияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига йўлланма олишди. Саидқосим Алиев эса 20 ёшдан катталар ўртасида Россияда ташкил этиладиган ана шундай мусобақада иштирок этади.

Юз катакли шашка беллашувларида 9 ёшлилар ўртасида тегишли йўналишларда Бобур Ражабов кумуш, Фитрат Олимов бронза, Шахина Ахмедова кумуш ва бронза, 11 ёшлилар даврасида Асал Ботирова кумуш ва бронза, Азиза Нажмиддинова бронза медалига сазовор бўлди.

Совриндорларимиз эришган муваффақиятларда мураббийлар Альберт Кардашов, Суннат Холлиев, Ботир Рамазонов, Улуғбек Бобохонов ва Нигина Бозороваларнинг хизматлари катта.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.