Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 36 дан: 03.05.2017

Коррупция — мудҳиш жиноят

Жорий йил 3 январида Ўзбекистон Республикасининг "Коррупцияга қарши курашиш тўғрисида"ги Қонуни Президентимиз томонидан имзоланиб, кучга кирди.

Мазкур қонун коррупцияга қарши курашиш соҳасидаги ҳуқуқий муносабатларни тў¬лиқ қонуний тартибга солишга, давлат органлари, таш¬килотлар ҳамда фуқаролик ¬жамияти институтлари томонидан амалга оши¬рилаётган коррупцияга қарши қаратилган чора-тадбирлар самарадорлигини таъминлашга, шунингдек, корруп¬ция¬ни ижтимоий ҳаётнинг барча соҳаларидан тўлиқ бартараф этишга, фуқароларнинг ҳу¬қуқий онги ва ҳуқуқий маданиятини юксалтириш орқали жамиятда бу жиноятнинг ҳар қандай кўринишларига муросасиз бўлиш му¬ҳитини яратишга қаратилган.

2017 йил 2 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Корруп¬ция¬га қар¬ши курашиш тўғ¬рисида"ги Ўз-бекистон Республикаси қонунининг қои¬да¬ларини амалга ошириш чо¬ра-тадбирлари тўғрисида"ги қа¬рори қабул қилинди.

Ушбу қарор билан 2017-2018 йилларга мўл¬жалланган коррупция¬га қарши курашиш бўйича Давлат дастури тасдиқланди.

Яқинда вилоят прокуратурасида Коррупцияга қарши курашиш бўйича вилоят идоралараро комиссиясининг дастлабки йиғилиши бўлиб ўтди. Уни вилоят прокурори, комиссия раиси Б. Валиев бош¬қарди. Йиғилишда юқо¬рида тилга олинган қонун ва қарор ижросини таъминлаш билан боғлиқ вазифалар муҳокама қи¬линди. Тадбирда вилоят идоралараро комиссиясининг таркиби, Низоми ва иш режаси тасдиқланди.

Комиссиянинг 2017-2018 йилларга мўлжалланган иш режасида коррупцияга қарши курашиш бўйича аҳолининг ҳу¬қуқий онгини ошириш учун тарғибот ишларини олиб бориш, бу турдаги жиноятларнинг олдини олиш мақсадида про¬филактика ишларини кучайтириш, мазкур ҳолатлар содир қилинганлиги аниқланганда, жиноят учун жавобгарликнинг муқаррарлигини таъминлаш ка¬би вазифалар белгиланди.

Б. ЯРАШЕВ, вилоят прокуратураси уюшган жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш бўлими бошлиғи, адлия маслаҳатчиси.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.