Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 36 дан: 03.05.2017

*9 май—Хотира ва қадрлаш куни

73 йилдан сўнг эгаси топилган жанговар орден

Бухоро шаҳрида яшовчи Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси Гамик Закиев (суратда) учун 9 май—Хотира ва қадрлаш куни арафаси қувончли воқеаларга бой бўл¬ди.

Уни табриклагани хонадонига вилоят ҳокими Ў.Барноев, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ўринбосари, Жануби-ғарбий махсус ҳарбий округи қўмондони, генерал лейтенант Б.Ташматов, Россия Федерациясининг Ўз¬бе¬кис¬тондаги элчихонаси ҳарбий атташеси С.Чер¬нишев ва бошқалар ташриф буюрди.

Отахонга Хотира ва қадрлаш куни ҳамда Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабанинг 72 йиллиги муносабати билан республикамиз Президенти томонидан йўлланган табрик ўқиб эшиттирилди.

Эътиборли яна бир жиҳат. Гамик Закиевнинг фашист босқинчиларига қарши оловли йиллардаги жасорати эътирофи бўлган ордену медаллари қаторига яна битта мукофот қўшилди. Унга "Красная звезда" ордени билан мукофотлангани тўғрисида Россия Президенти томонидан имзоланган гувоҳнома ва орден тантанали топширилди.

Бу мукофотнинг тарихи узоқ. Гамик Закиев Иккинчи жаҳон урушига 1943 йилда жўнаб кетди. Ўшанда 18 ёшли йигитча эди. У Украинани озод қилиш учун бўлган беомон жангларда иштирок этди. Г. Закиев раҳбарлик қилаётган пулемётчилар взводи Чехословикияни фа¬шист¬лардан тозалашда ҳам ўзини кўрсатди. Ўша кунларнинг бирида кичик лейтенант бошчилигидаги аскарлар тиш-тирноғигача қуролланган душманнинг қаттиқ қаршилигига дуч келди. Улар мустаҳкам позицияни эгаллаган фашистлар ротасининг кучли истеҳкомини ёриб ўтишга муваффақ бўлишди. Бу эса мазкур йўналишда ҳаракат қилаётган қўшинларимизнинг олдинга интилишларини таъминлаш имкониятини яратди. Ҳарбий операциядаги жасорати учун взвод командири кичик лейтенант Гамик Закиев 1944 йилнинг 7 ноябрида 211-ўқчи дивизия қўмондонининг буйруғига биноан "Красная звезда" ордени билан тақдирланди. Бироқ оловли жанглар давом этаётган ўша даврда мукофот топширилмай қолди. Бунинг устига 1945 йилда Узоқ Шарқдаги жанговар ҳаракатларда иштирок этди. Уруш тугагандан сўнг 1947 йилгача Мўғулистонда ҳарбий хизматни давом эттирди.

Шундан сўнг Самарқанд шаҳридаги савдо институтини иқтисодиётчи мутахассислиги бўйича битириб, Бухорога ишга йўлланма олди. Узоқ йиллар, нафақага чиққунга қадар савдо ташкилотларида самарали меҳнат қилди.

Ўтган йилнинг ёзида қўш¬ниларнинг бири ҳарбий архив сайтида Иккинчи ¬жаҳон уруши қатнашчиси бўлган бобоси ҳақидаги маълумотни изларкан, Гамик бобонинг жанговар ҳаёт йўлига оид маълумотга, жумладан, унга топширилмай қолган орден тўғрисидаги қайдномага ҳам кўзи тушди. Бу ҳақда хабардор қилинган Г.Закиевнинг невараси Лизия мудофаа ишлари бош-қармасига мурожаат қилди. Шу тариқа, жанговар орден 73 йилдан сўнг эгасини топди.

—Биз, уруш қатнашчилари доимо эъзозда,—дейди Гамик Григорьевич.—Давлатимиз ¬кексаларнинг фаровон яшаши учун катта ғам¬хўрлик қилмоқда. Яқинда ¬Президентимиз Ш.Мирзиёевнинг фармони ва қарорига мувофиқ, пул мукофоти билан тақдирландим, республикамизда ишлаб чиқарилган енгил автомашинани навбатсиз харид қилиш учун имтиёзли сертификат топширилди. Врачлар соғлиғимдан хабардор.Бутун маҳалла "ўзимизнинг қадр¬дон Гамик ота" деб ҳурматимни жойига қўяди. "Красная звезда" ордени топширилганидан улар ҳам хурсанд. Сизларга айтсам, дунёда тинч¬ликдан азиз бойлик йўқ. Бу бой-ликни халқимиз қадрлайди. Осойишталик бўлган жойда инсон бахтиёр яшайди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.