Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 35 дан: 29.04.2017

Диққат: "Тоза ҳаво" тадбири

Вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси, йўл ҳаракати хавфсизлиги, соғ¬лиқни сақлаш ¬бошқармалари, давлат санитария-эпидемиология назорати маркази, "Ўз¬давнефтгазинспекция"нинг ҳудудий бўлими ҳамкорлигида ташкил қилинган "Тоза ҳаво" тадбирининг дастлабки босқичи 10 апрелдан 10 майгача, иккинчи босқичи эса 10 августдан 10 сентябр¬гача давом этади. Баҳорги мавсумда ҳудуддаги жами 18 мингдан ортиқ транспорт воситасини текшириш режалаштирилган.

—Ойлик доирасида 1 майга қадар қарийб 10 мингта транспорт воситаси мутахассислар кўригидан ўтказилиб, улардан 42 тасида чиқинди газлар миқдори давлат стандартидаги меъёрдан кўплиги сабабли маъмурий чора кўрилди,—дейди вилоят табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси атмосфера ҳавосини муҳофаза қилиш инспекцияси бош мутахассиси Нодир Ибодов.—Шунингдек, таъмирталаб 48 та автотранспорт воситаси шарт¬ли равишда бир соатга тўхтатиб текширилганида, улардан атмосферага 83 килограмм миқдорида заҳарли газлар ажралиб чиқиши олди олинди.

Мутахассислар фикрича, йўлларимизда сиқилган ва суюлтирилган газ—пропан ва метан ёқилғиси билан ишлайдиган транспорт воситалари сони ортиб бораётгани атмосферага чиқарилаётган заҳарли моддалар миқдорини сезиларли фоизларда камайтиради. Шу йил биринчи чорагида вилоятда 330 та улов табиий газ ёқилғисига ўтказилган.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.