Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 34 дан: 26.04.2017

Халқаро "Фьючерс" турнири якунланди

Бухородаги "Дилкушо" теннис марказида Халқ¬аро теннис федерацияси мусобақалари тақвимига кирувчи соврин жамғармаси 25 минг АҚШ долларига тенг анъанавий "Фьючерс" турнири ниҳоясига етди.

Қарийб бир ҳафта давом этган баҳсларда Ўзбекистон, Белорус Республикаси, Буюк Британия, Россия, Украина, Сербия, Ҳиндистон, Қозоғистон, Тожикистон, Эстония мамлакатлари вакиллари куч синашдилар.

Мусобақанинг жуфтлик беллашувлари ҳал қилувчи учрашувида турнирнинг биринчи рақамли "иккилиги" ҳисобланган Сергей Бетов¬(Белорус Республикаси)— Владислав Манафов(Украина) ўзидан рейтинг жиҳатидан бир оз қуйида турган Н.Шринам Балажи ва Вишни Вардхан (Ҳиндистон) билан куч синашди. Баҳс ниҳоятда муросасиз кечди. Дастлабки сетда европаликлар 6:4 ҳисобида устун чиқишган бўлса, кейингисида осиёликларнинг қўли баланд келди — 7:5. Ҳиндистон вакиллари иродали ўйин намойиш этиб, учинчи сетни ҳам 10:6 ҳисобига ўз фойдасига ҳал эта олишди.

Турнирнинг яккалик беллашувлари финалида эса тахмин қилинганидек, Дмитрий Попко(Қозоғистон) ва Егор Герасимов(Белорус Республикаси) кортга тушди. Унда турнирнинг иккинчи рақамли қатнашчиси бўлган белорус ракеткачиси 6:1 ва7:5 ҳисобида ғалаба қозониб, бош сов¬ринни қўлга киритди.

Халқаро турнир жуфтлик ва яккалик баҳслари финали иштирокчиларига совринлар ва эсдалик совғалари топширилди.

Мусобақа ёпилиш маросимида вилоят ҳокими Ў.Барноев ғолибларни табриклади.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.