Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 34 дан: 26.04.2017

Саноат ярмаркаси: шартнома ҳажми 52 миллиард сўмликдан ошди

Суратда: тадбирдан лавҳа. Тоҳиржон ИСТАТОВ олган сурат.

Бухорода анънавий Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржасининг ҳудудий босқичи бўлиб ўтди. Унда воҳадан ташқари Тошкент шаҳри, Самарқанд, Хоразм ва Навоий вилоятларидаги йирик ишлаб чиқариш корхоналари, кичик бизнес субъектлари ҳам ўз маҳсулотлари билан иштирок этдилар.

Ярмарканинг очилиш маросимида вилоят ҳокими Ў.Барноев сўзга чиқди.

Мамлакатимизда иқтисодиётни янада ривожлантириш мақсадида ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш, йирик корхоналар билан кичик бизнес субъектлари ўртасида кооперация алоқаларини мустаҳкамлашга йил са¬йин катта эътибор қаратилмоқда. Бунда анъанавий саноат ярмаркаси ҳам муҳим ўрин тутаётир. Масалан, ўтган йилги тадбирда 210 та тадбиркорлик субъекти иштирок этган бўлиб, улар томонидан 47, 2 миллиард сўмлик шартномалар имзоланган эди. Бу корхоналарнинг ўзаро шерикчилиги самарасида 37 хил янги турдаги маҳсулот ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

Жорий йилги тадбирда 265 та субъект томонидан тўқимачилик ва тикувчилик, озиқ-овқат, мебель, чарм-мўйна, матбаа маҳсулотлари, қурилиш материаллари намуналари таклиф этилди.

Вилоятда замонавий технологик ускуналар ва тикув машинкалари билан жиҳозланган енгил саноат корхоналари кўпайиб бормоқда. Улар ўртасида кооперация алоқалари ўрнатган корхоналар анчагина. Ярмаркада Бухоро шаҳридаги "Севинч текссервис" масъулияти чекланган жамияти буюртмалар портфели "Камалак шабнам текс" МЧЖ ва"Когон чевар текстил" хусусий корхонаси билан ип калава етказиб бериш бўйича тузилган 2 миллиард сўмлик шартнома ҳисобига бойиди.

—Барқарор хомашё таъминоти ҳамкорларга ип калавани чуқур қайта ишлаш лойиҳасини кенгайтириш имконини беради,—дейди "Камалак шабнам текс" МЧЖ раҳбари Дилшод Бобожонов.—Тайёрлаётган бўз матомизга талаб катта. Масалан, ярмаркада биз билан ўз навбатида иккита корхона салкам 2,2 миллиард сўмлик шартнома тузди.

Икки кун давом этган Халқаро саноат ярмаркаси ва кооперация биржаси муваффақиятли якунланди. Вилоят ҳокимлиги иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс ривожлантириш бош бош¬қармаси саноат ва маҳаллийлаштириш бўлими бошлиғи Анвар Очиловнинг айтишича, тадбирда ўтган йилдагидан анча кўп, яъни 52 миллиард сўмликдан зиёд ҳамда 9 миллион АҚШ доллари қийматидаги шартномалар имзоланди.

Эркин ЁДГОРОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.