Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 33 дан: 22.04.2017

Халқ қабулхонаси — адолат минбари

"...Ҳурматли Шавкат Миромонович! ¬Яқинда поймол этилган ҳуқуқларим тикланиши масаласида Сизнинг Халқ қабулхонангизга мурожаат қилган эдим. Ушбу муаммо ижобий ечимини топди. Бунинг учун Сизга чексиз миннатдорчилик билдираман!"

Ушбу иқтибосни Бухоро тумани, "Боғикалон" ҚФЙ, Қандов қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Азимжон Ҳайдаров томонидан давлатимиз раҳбари номига йўлланган ташаккурномадан келтирдик.

Бу самимий дил изҳорининг боиси нимада дерсиз? Келинг, яхшиси унинг Халқ қа¬булхонасига қилган мурожаати тафсилотлари билан танишайлик. Қайд этилишича, А. Ҳайдаров "Карвон савдо комплекси" МЧЖнинг 36 дона оддий акциясига эгалик қилиб келган. 2017 йил январь ¬ойи¬да дивидендни сўраганида ушбу жамиятнинг юридик мақоми ўзгарганлиги сабабли акциялар бекор қилинганини билдиришади. Мутасаддилардан уни таъсисчилар рўйхатига киритишларини талаб қилганида эса, "Қаерга борсанг бор" қабилидаги қатъий рад жавобини эшитади. Мазкур масалани калондимоғ мутасаддилар билан ҳал этолмаслигини тушуниб етган фуқаро Ўзбекис¬тон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонасига мурожаат қилади. Унинг аризаси тегишли ташкилотлар билан биргаликда қонун асосида кўриб чиқилгач, А. Ҳайдаровнинг талаби тўғрилиги ўз тасдиғини топди ва тўлиқ қаноатлантирилиб, "Карвон савдо комплекси" МЧЖнинг таъсисчилари таркибига киритилиши таъминланди.

Бухоро шаҳар, Пиридастгир кўчасида яшовчи фуқаро Муборак Джураева эса мазкур қабулхонага қилган мурожаатида Бухоро шаҳридаги "Машҳура" ўқув маркази томонидан қайтарилиши лозим бўлган 78000 сўм пули берилмаётганини қайд этган.

— Неварам "Машҳура" ўқув марказининг ҳамширалик курсига қатнарди,—дейди Муборак буви биз билан суҳбатда.—Отаси вафот этган, онаси ¬касалманд. Курс пулини нафақамдан тўлайман. Неварам дарсларни яхши ўзлаштиролмагани сабабини билиш учун онаси ўқув марказга бориб, эътироз билдирганда ўқитувчи қўпол муомала қилган. "Машғулотларимиз ёқмаётган -бўл¬са, пулингизни қайтариб олинг", деб тўлов пулининг 52 минг сўмини қайтариб берган. Марказ раҳбарига қўнғироқ қилиб, вазиятни юмшатишга уриндим. Гапимни тинглашни ҳам истамади, "Қўлингиздан келганини қилинг", деб жавоб берди. Бизга қилган муносабатидан кўнглим оғриди. Аввалига андиша қилдим. Лекин туриб-туриб хўрлигим келди. Халқ қабулхонасига мурожаат қилдим. Улар муаммони ўрганиб, пулнинг қолган қисмини ҳам олиб беришди. Президентимизга мингдан-минг раҳмат!

Шу ўринда бир мулоҳаза. "Қўлингдан келганини қил!", "Қаерга борсанг, бор!". Бу иборалар баъзи раҳбару амалдорлар томонидан оддий фуқарога нисбатан қўлланилишини кўп бора эшитганмиз. Бу қандай ибора ўзи? Ўз вазифасига совуққонлик билан қарайдиган баъзи мутасаддилар томонидан адолат истаб келган инсонга қиладиган одатий муомала усулими ёки фаолиятидаги шиори? Кимлар учундир бу иборалар асосий дастуриламалга айланган кўринади. Акс ҳолда, юқоридаги каби майда-чуйда муаммолар Халқ қабулхонасигача бориб етармиди?!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонасида 2017 йилнинг 14 апрель ҳолатида жисмоний ва юридик шахслардан 254 та мурожаат қабул қилинган.

—Одамларнинг дардини тинглаш, уларга елкадош бў¬лиш мамлакатимиз сиёсатининг устувор вазифаси, давлатимиз раҳбарининг асосий ¬талабидир,—дейди ¬Бухоро шаҳар Халқ қабулхонаси раҳбари Алишер Тошев.—Келиб тушган мурожаатларнинг асосий қисми уй-жой, ер, бандлик, ички ишлар, суд-ҳуқуқ, про¬куратура органлари фао¬лияти, шунингдек, ижтимоий соҳага доир масалаларга бориб тақалади. Уларнинг ечими топилиб, ижроси назоратга олинмоқда.

Айтиш жоизки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Бухоро шаҳридаги Халқ қабулхонаси мудири томонидан ҳудуддаги тегишли ташкилот ва идоралар раҳбарларига мурожаатлар билан ишлашда ижро интизомига риоя этмаслик ва йўл қўйилган қонунбузилиш ҳолатларини бартараф қилиш юзасидан айбдор шахсларга нисбатан тегишли чоралар кўрилиши бўйича тақдимномалар киритилди. Шунга кўра, мурожаатларнинг кўриб чиқилишида ижро интизомини таъминламаган мансабдор шахсларга нисбатан тегишли жазо қўлланилди.

Мухтасар айтганда, ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири ётадики, унга эътиборсизлик қилиб, одамларнинг норозилигига сабаб бўлган масъул шахслар қонун олдида жавоб берадилар. Зеро, Президентимиз таъкидлаганидек, "Инсонларнинг дарду ташвишларини ўйлаб яшаш — одамийликнинг энг олий мезонидир".

Дилдора ИБРОҲИМОВА, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.