Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 33 дан: 22.04.2017

*Қарор ва ижро

Пилла мавсуми уюшқоқлик билан ўтади

Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 29 мартдаги "Ўзбекипаксаноат" уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори ижросини таъминлаш, жорий йилги пилла мавсумини уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида Когон тумани, Б.Нақшбанд ҚФЙда семинар ташкил қилинди. Соҳа мутасаддилари, ¬туманлар ҳокимлари ва улар ўринбосарлари, тижорат банклари бошқарувчилари, ўрта махсус, касб-ҳунар ҳамда халқ таълими бошқармалари бошлиқлари, фермерлар, оилавий пиллабоқар касаначилар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этган тадбирни вилоят ҳокими Ў.Барноев олиб борди.

Жорий мавсумда пилла етиштириш билан шуғулланувчи фермер хўжаликлари ҳамда касаначи оилаларга яратиб берилган шарт-шароит ва қулайликлар, жумладан, тирик пилла етиштирувчи жисмоний шахсларга шу даврда меҳнат дафтарчалари очилиши баробарида улар даромад солиғидан озод этилиши, пиллакор оилавий звенолар ҳар бир қути ипак қурти учун олдиндан моддий рағбатлантирилиши, бунинг учун масъул корхона-ташкилотлар ва тижорат банклари жавобгарликни ўз зиммаларига олишлари лозимлиги уқтирилди. Вилоят ҳокими пилла қуртини жонлантириш жараёни, бевосита етказиб берувчи ва қайта ишлаш кор¬хоналари тайёргарлиги, барча туманларда изчил иш олиб борадиган штаблар ҳамда уларга вилоятдан би-риктирилган вакиллар фаолиятини тўлақонли ташкил этиш масалаларига алоҳида тўхталгани ҳолда бевосита Когон туманидаги аҳвол атрофлича таҳлил қилинди.

Семинарда соҳа мутасаддилари зиммасига мавсумни юқори савияда ўтказишга доир аниқ вазифалар юклатилди.

Учқун ТОЖИЕВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.