Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 32 дан: 19.04.2017

*Хотира ва қадрлаш куни олдидан

Дориломон кунлар қадри

Бухоро шаҳридаги 46-маҳалла фуқаролар йиғинида истиқомат қилаётган Ҳаким Азимов хонадони ҳамиша гавжум. Негаки, роппа-роса тўқсон уч баҳорни қаршилаган ушбу отахонни маҳалла фаоллари, ҳарбий хизматчилар, турли ташкилот ва муассаса вакиллари, ўқувчилар тез-тез йўқлаб туришади. Иккинчи жаҳон урушида қатнашиб, ўлимларни доғда қолдирган бу инсон ўша оловли йилларда кўрган-кечирганлари тўғрисида ёшларга сўзлаб беради. Уларни бугунги дориломон, сао¬датли кунларнинг қадрига етишга чақиради. Тинчлигимизга, фаровон ҳаётимизга шукроналар айтади.

...Шофиркон туманидаги Жўй¬нав қишлоғида ўсган Ҳакимжон кўпчилик қатори фашизм офатига қарши қўлига қурол олганда эндигина ўн еттини қаршилаганди. 1942 йилда олис юртларда жангларга кирган йигитча не-не балоларни кўрмади, дейсиз. Вайрон бўлган, ўт ичидаги шаҳару қишлоқлар, портлашу бетўхтов ўқлар ёмғири, дод-фарёд, узилган неча-неча жонлар...

Кўча-кўйда ётган юзлаб мурдаларни, нацистларнинг газ камераларини ўз кўзи билан кўрди. Миномётчи сифатида жангларга кираркан, сафдошлари билан душман қуршовида қолган кезлари ҳам бўлди. Днепр дарёси бўйидаги шиддатли тўқнашув чоғида оёғига ўқ тегди. Маълум муддат госпиталда даволангач, уни "Катюша" реактив миномёти йўналтирувчиси этиб та¬йин¬лашди. Шу бўйи 308-полк сафида Польша, Руминия, Чехосло¬вакия (ҳозирги Чехия ва Словакия), Германия, Австриядаги қонли жангларда қатнашди. Шундай қирғинбаротдан соғ-омон чиқди. Урушдан сўнг ҳам хизматни давом эттириб, 1947 йилнинг авгус¬тидагина қадрдон юртига қайтди. 50-йиллар ўр¬тасида ¬Бухоро тиббиёт билим ¬юртини тамомлади. Қатор шифо масканларида, хусусан, вилоят касалхонасининг травматология бў¬лимида қирқ йилдан ортиқ ишлади. Бу орада оила қуриб, олти фарзанд, ўттизга яқин невара, ўндан зиёд эвараю чевара кўрди.

Таъкидлаш жоизки, ўша қаттол урушда қатнашган, фронт ортида меҳнат қилган барча юртдошларимиз қатори Ҳаким ота ҳам бугун ҳукуматимизнинг доимий эътиборида. У Президент фармо¬нига мувофиқ, "Жасорат" медали, "Иккинчи жаҳон урушидаги ғалабанинг 70 йил¬лиги" кўкрак нишони билан тақдирланган. Маҳаллий ҳо¬кимият, "Нуроний" жамғармаси вилоят бўлими ва бошқа жамоат ташкилотлари вакиллари отахоннинг ҳолидан ҳамиша хабар олишади.

Давлатимиз раҳбарининг яқинда қабул қилинган ¬"Ик¬кинчи жаҳон уруши қатнашчиларини рағбатлантириш тўғрисида"ги Фармони ҳамда "Хотира ва қадрлаш кунига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эса диёримиздаги барча нуронийлар каби Ҳ. Азимовга ҳам ўзгача руҳ, ўзгача сурур бағишлади.

—Президентимиз имзолаган ушбу ҳужжатлар шарофати билан 2 миллион сўм миқдоридаги пул мукофоти ва ¬навбатсиз енгил автомашина ¬сотиб олиш сертификатига эга бўлдим,—дея таъкидлади пири бадавлат отахон.—Буни мен осо-йишталигимиз, бахт-саодатимиз йўлида фидойилик кўрсатган жамики кишиларга нисбатан юксак эҳтиром рамзи деб биламан. Осмонимиз ҳамиша мусаффо, тур¬мушимиз бундан-да фаровон бўлсин. Биз кўрганни ҳозирги ва келгуси авлодлар сира кўрмасин.

Рустам ИБРАГИМОВ, "Бухоронома" мухбири.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.