Рукнлар
Иқтисодиёт
Ижтимоий ҳаёт
Деҳқон ва замин
Маънавият ва марифат
Аёл ва жамият
Экология
Ёшлар олами
Адабиёт ва санъат
Фан ва техника
Тиббиёт
Бухоро ва жаҳон
Оила даврасида
Инсон ва конун
Спорт хабарлари
Фонд лойиҳаси
Реклама
Об-ҳаво
Ҳамкорлар



№ 32 дан: 19.04.2017

Тиббий хизмат тубдан яхшиланмоғи керак

Вилоятда соғлиқни сақлаш тизимидаги вазият ва амалга ошириладиган ишлар муҳокамасига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди. Унда корхона, ташкилот, муассасалар раҳбарлари, ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ва соғ¬лиқни сақлаш тизими ҳамда оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Йиғилишни вилоят ҳокими Ў. Барноев олиб борди.

—Халқимизни рози қилиш учун энг аввало унинг сифатли тиббий хизматга бўлган талабани қондириш ниҳоятда зарурлигини Президентимиз Ш. Мирзиёев ҳар бир маъруза ва нутқида, турли учрашувларда доимо таъкидлаб келмоқда, — деди вилоят ҳокими ўз сўзида.—Шу муносабат билан соҳа ходимлари зиммасига қатор масъулиятли вазифалар юкланмоқда. Бироқ шунга қарамай, соҳада силжиш ўрнига оқсашлар кузатиляпти, давлат раҳбари томонидан қўйилган талаблар етарли даражада бажарилмаяпти. Камчилик ва муаммоларни бартараф этишга янгича ёндашув, янгича талаб асосида фаолият юритиш, ишга муносабатни бутунлай ўзгартириш бугунги кун талаби экани, халқ саломатлиги йўлида хизмат қилишнинг энг масъулиятли даври бошланганини баъзи раҳбарлар тўла англаб етмаяпти.

Йиғилишда вилоятда соғ¬лиқни сақлаш соҳасидаги ечимини кутаётган долзарб масалалар, муаммо ва камчиликлар тўғрисидаги масала юзасидан Бухоро тиббиёт институти ректори вазифа¬сини бажарувчи, ишчи гуруҳи раҳ¬бари С. Олимовнинг ахбороти тингланди.

Қайд этиш лозимки, соғ¬лиқни сақлаш соҳасини ислоҳ қилиш давлат сиёсатининг энг устувор йўналишларидан биридир. Ушбу тизимни янада такомиллаштириш, даволашнинг замонавий технологиялари ва усулларини жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бироқ бугун вилоятимиз тиббиёт тизимида ечимини кутаётган муаммолар талайгина.

Аҳоли томонидан 2016 йилда даволаш-профилактика муассасалари фаолияти хусусида "Ишонч телефонлари"га 1278 та мурожаат келиб тушгани фикримиз далилидир. Мазкур мурожаатларни ўрганиш давомида 375 та даволаш-профилактика муассасалари иши текширилиб, 290 та жарима амалга оширилган. 125 нафар тиббиёт ходими ишдан четлаштирилган, 7 нафар врачга нисбатан тақдимнома киритилган.

Соҳа ривожига ғов бўлаётган энг катта масалалардан яна бири даволаш-профилактика муассасаларида мутахассис кадрлар етишмовчилигидир. Биргина Қоракўл туманида 143, Когон туманида 72, Шофиркон туманида 62, Ғиждувон ва Қоровулбозор туманларида 30 дан ортиқ, вилоят бўйича жами 722 нафар врач кадрга эҳтиёж бор. Тиббиёт бирлашмалари масъуллари мазкур масалага панжа орасидан қарашгани ушбу рақамларда акс этиб турибди.

Бундан ташқари, аҳолига тиббий патронаж хизмати кўрсатиш, қишлоқ врачлик пункт¬ларида аҳолини патронаж билан тўлиқ қамраб олиш даражаси пастлигича қолмоқда. Шунингдек, чекка ҳудудларда ОИТС, хавфли ўсма, сил, вирусли гепатит билан касалланиш ҳолатлари олдинги йилларга нисбатан кўпайгани тиббий хизмат борасида эътиборсизликка йўл қўйилаётганидан дарак беради.

Йиғилишда вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази бош врачи К. Газиев, вилоят "Она ва бола" скрининг маркази раҳбари Д. Аҳмедова, болалар юқумли касалликлар касалхонаси бош врачи У. Исмаилов ва бошқа раҳбарлар томонидан соҳани ривожлантиришга оид кўплаб таклифлар ўртага ташланди. Тиббиёт муассасалари раҳбар ходимлари билан аҳоли ўртасида мулоқотлар ташкил этиб бориш, тиббий кадрларни қайта тайёрлаш орқали энг эҳтиёжманд мутахассислар тайёрлаш ва малакасини ошириш, чуқурлаштирилган тиббий кўриклар ташкил этиш орқали хавфли касалликларни барвақт аниқлаш бўйича билдирилган таклифлар муҳокама этилди.

Йиғилишда вилоят ҳокими бу муаммоларни ҳал этиш борасидаги вазифалар хусусида атрофлича тўхталди. Соҳа мутасаддиларига мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан тегишли топшириқлар берилди.

Ўз мухбиримиз.

:: орқага


Нашр ҳақида
Обуна
Мулоқот
Архив






  Copyright © 2007 — 2017 Бухоронома  
Сайт Ўзбекистон мустақил босма ОАВни ва ахборот агентликлариниқўллаб-қувватлаш  
ва ривожлантириш жамоат фонди кўмагида яратилди. Дизайн ва дастурлаш SAIPRO компанияси томонидан амалга оширилди.